Лондоннинг "Челси" клуби бош мураббийи Энцо Мареска клубдаги фаолияти ҳақида гапирди.
"Ҳа, мен "Челси"да мутлақо бахтлиман. Мен бу жамоа билан ишлашга содиқман. Менга мухлисларимизнинг қўллаб-қувватлаши ёқади ва улар энг яхшисига лойиқ. "Клубдаги энг ёмон 48 соат" ҳақида айтганларимни аллақачон унутганман. Ҳозир асосий эътиборимни Англия Лига Кубоги чорак финали доирасидаги "Кардифф"га қарши навбатдаги ўйинга қаратганман.
Бу мавсум жуда чиройли ўтмоқда. Ғалаба қозонишимиз ёки ютқазишимиз муҳим эмас, чунки ҳар доим ўрганадиган нарса бор ва мен бу жараёндан тўлиқ қониқаман," - дея қўшимча қилди италиялик 45 ёшли мутахассис.
Эслатиб ўтамиз, "Челси" АПЛ 16-туридан кейин 28 очко билан турнир жадвалида тўртинчи ўринда бормоқда.













