Испания қироллик футбол федерацияси (RFEF) раҳбари Рафаэль Лузанбнинг маълум қилишича, Испания ва Аргентина терма жамоалари тўқнаш келадиган Финалиссима - 2026 мусобақаси март ойида бўлиб ўтади.
"Финалиссима деб номланган бу орзу март ойида амалга ошади. Биз масалани УEФА билан келишишга яқинмиз ва расмий тасдиқни кутмоқдамиз," - дея Лузанбнинг сўзларини келтиради El Chiringuito ижтимоий тармоғидаги саҳифаси.
Финалиссима - сўнгги Европа чемпионати ва Америка кубоги ғолиблари тўқнаш келадиган бир ўйиндан иборат турнир. Кубокнинг амалдаги ва ягона ғолиби Аргентина терма жамоаси ҳисобланади - 2022 йилда Лионель Скалони жамоаси Италияни мағлуб этган (3:0).













