Кириш Регистрация
19/05 00:00 Арсенал 1-0 Бёрнли
19/05 23:30 Борнмут 1-1 Манчестер Сити
20/05 00:15 Челси 2-1 Тоттенхэм

Россиялик эксперт: «Ҳусанов «иқтидорсиз»

Баҳо:
+ | -
Бўлим: ЕВРОПА

Россиялик мутахассис Владимир Манцев Ўзбекистон терма жамоаси ва "Манчестер Сити" ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусановнинг имкониятларини баҳолади, деб ёзади Sports.kz "Myach Show" YouTube-каналига таяниб.

«Қулоқ солинг, у жуда супер истеъдодли ҳимоячи, аммо, афсуски, ҳозирча "Манчестер Сити" унга унчалик мос келмаяпти. У "Ланс"да ўйнаб, маълум ютуқларга эришган, аммо "Манчестер Сити"га келганингда босим энг юқори даражада бўлади.

Гвардиола уни марказий ҳимоячи сифатида синаб кўрди ва у ҳозирча бу вазифани бажара олмаётганини тушунди. Қанот ҳимоячиси сифатида ҳам кўриб чиқди — олдинги ҳаракатларда ижодкорлик етишмайди. Тезлиги бор, албатта. Винисиусни қувиб етган эпизодни эслайсиз. Аммо "Манчестер Сити"да ўйнаш учун майдондаги фикрлаш, яъни "бош билан ўйнаш" етишмаяпти. Чунки у ерда ақлли футбол ўйнайдиганлар жамланган.

Ростини айтсам, мен уни "ўртача" ёки “истеъдодсиз” тоифасига қўйиш ҳақида ўйладим. Лекин менинг яқин дўстим Ўзбекистон фуқароси, шунинг учун "иқтидорсиз" деган тоифага қўйсам, барча ўзбеклар менга қарши чиқади. Ростдан ҳам, мени "сочиб ташлашга" тайёр бўлишади. Аммо барибир мен кўпроқ “истеъдодсиз” деган фикрга мойилман.

Дўстлар, ҳаммаси яхши бўлади. Лекин, афсуски, у "иқтидорсиз" тоифасига тушади», - деди Манцев.

Эслатиб ўтамиз, Ҳусанов "Манчестер Сити" сафига шу йилнинг январь ойида Франциянинг "Ланс" клубидан кўчиб ўтган эди. У жорий мавсум "шаҳарликлар" сафида 8 та ўйинда майдонга тушди.

Киритилди: 12:48, 16.12.2025.
Ўқилди: 4856 марта.
Фикрлар: 44 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Арсенал» бугун АПЛ чемпионига айланиши мумкин — Бунинг учун битта шарт бажарилиши керак [4338]

Моуриньо "Реал"га "Манчестер Юнайтед" футболчисини олиб келмоқчи [2676]

Хосеп Гвардиола «Манчестер Сити»дан кетиши ҳақидаги саволга чуқур хўрсиниш билан жавоб берди [2609]

«Барселона» юлдузи оғир руҳий ҳолатда [2556]

Симоне Индзаги "Ал-Ҳилол"дан кетмоқда: Истеъфонинг иккита асосий сабаби маълум бўлди [2478]

Анчелотти: «Ишонинг, мен Жоао Педро учун афсусдаман» [2429]

Гвардиоланинг «Манчестер Сити»дан кетадиган расмий санаси ва хайрлашув паради маълум бўлди [2371]

Фабрицио Романо: "Реал" Эндрик борасида якуний қарорга келди [2252]

Карло Анчелотти Неймарнинг ЖЧ-2026 учун Бразилия терма жамоасига чақирилиши сабабини тушунтирди [2139]

Жозе Моуриньо «Реал»даги келажаги сўроқ остида турган 9 нафар футболчини аниқлаб олди [2094]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик