Кириш Регистрация
30/06 00:00 Германия 2-0 Дания
30/06 05:00 Канада 0-0 Чили
30/06 05:00 Аргентина 2-0 Перу
30/06 20:00 Насаф 3-2 Навбаҳор
30/06 20:00 Металлург 1-4 Олимпик
30/06 21:00 Англия 2-1 Словакия
01/07 00:00 Испания 4-1 Грузия
01/07 05:00 Ямайка 0-3 Венесуэла
01/07 05:00 Мексика 0-0 Эквадор
01/07 19:30 Нефтчи - Пахтакор
01/07 21:00 Франция - Бельгия
02/07 00:00 Португалия - Словения
02/07 06:00 АҚШ - Уругвай
02/07 06:00 Боливия - Панама
02/07 21:00 Руминия - Нидерландия
03/07 00:00 Австрия - Туркия

Назорат баҳсида 4та пенальти

Баҳо:
+ | -

Аввал хабар бериб ўтганимиздек, Бахтиёр Ашурматов шогирдлари 29 июль куни Қибрай туманидаги “Дўрмон” стадионида биринчилик вакили, олий лига йўлланмалари учун кураш олиб бораётган “Қўқон 1912” жамоаси билан ўртоқлик учрашувини ўтказишди. 

Гарчи, учрашув гулистонликлар томонида бўлишига қарамасдан қўқонликлар биринчи бўлиб ҳисобни очишди. 7-дақиқада Азиз Тўхтабоев пенальтидан унумли фойдаланди - 0:1. Шундан кейин ҳужумга зўр берган Б.Ашурматов жамоаси 15-дақиқага келиб мувозанатни тиклашди. Бу паллада Сергей Рекун чамаси 12 метрлардан Азиз Ашуровни доғда қолдирди – 1:1. 22-дақиқада қўқонлик ҳимоячи Хуршид Узоқбоев жамоамиз ҳимоячиси Бобур Акбаровга нисбатан қўполлик ишлатди. Бош ҳакам Олимжон Тўйчибоев “Қўқон-1912” дарвозасига пенальти белгилади. Жарима зарбасини сардоримиз Хуршид Йўлдошев аниқ амалга оширди – 2:1. Танаффусдан кейин ҳам “Гулистон” футболчилари ўйин тизгинини ўз қўлларида ушлаб туришди ва рақиб дарвозаси олдида бир қатор хавфли вазиятларни содир этишди. Бироқ якунловчи зарбани йўллашда сирдарёликларга аниқлик етишмади. 53-дақиқада жамоамиз машғулотларида қатнашаётган Шукур Жумабоев ажойиб тарзда Азиз Ашуров дарвозасини аниқ нишонга олди – 3:1. 82-дақиқада 11 метрлик жарима зарбасини голга айлантирган Азиз Тўхтабоев ўз дублини расмийлаштирди. Такъидлаш жоизки, бош ҳакам Олимжон Тўйчибоев майдонда ҳаракат қилган рақиблар дарвозасига иккитадан – жами тўртта (!) пенальти кўрсатди.

"Гулистон" - “Қўқон 1912” – 3:2 (2:1). Дўрмон.

 

Ҳакамлар: Олим Тўйчибоев, Набижон Рўзимов, Тимур Галеев.

 

“Гулистон”: 1.Илхом Жуманов, 3.Акбар Сатттаев, 18.Бобур Акбаров, 22.Тохир Шамшитдинов, 23.Сарвар Жўраев, 28.Иляс Хайров, 25.Элёр Жахонов,7.Раббим Хасанов, 9. Хуршид Йўлдошев, 15.Сергей Рекун, 27.Константин Боев.

 

Захирадан тушганлар: Дониёр Усмонов, Ғанишер Самандаров, Шукур Жумабоев, Дилшод Шукуров, Нодир Тешабоев, Жасур Отажонов, Зафар Қорақулов, Миржалол Қурбонов, Рустам Қодиров, Ҳабибулло Буватаев, Санжар Баратов, Дилмуҳаммад Худойбердиев.

 

“Қўқон 1912”: Азиз Ашуров, Азиз Ёқубов, Александр Критинин, Хуршид Узоқбоев, Мухсин Низомиддинов, Рахматилло Мелибоев, Лазиз Сафоев, Баходир Акрамов, Давлат Ёрбеков, Азиз Тўхтабоев, Аҳмаджон Раимжонов.

 

Захирадан тушганлар: Андрей Бакланов, Азиз Мадалиев, Али Йўлдошев, Рустам Абдуҳамидов, Абдулла Мирзаев.

 

Голлар: Сергей Рекун (15), Хуршид Йўлдошев (22-пен.), Шукур Жумабоев (53) - Азиз Тўхтабоев (11, 82, иккаласини ҳам пен.).

 

Амалга оширилмаган пеналти: Хуршид Йўлдошев (30).

 

Четлатиш: Ж.Отажонов (63) – А.Йўлдошев (63)

 

Манба: www.fcguliston.uz
Киритилди: 03:48, 31.07.2013.
Ўқилди: 4180 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.