Лондоннинг "Кристал Пэлас" клуби бош мураббийи Оливер Гласнер клуб билан 2026 йил ёзида якунланадиган шартномасини узайтириш ниятида эмас.
Хабарларга кўра, 51 ёшли австриялик мураббий каттароқ жамоани бошқармоқчи. "Бургутлар" Гласнер ўрнига "Хетафе"дан Хосе Бордаласни олиб келмоқчи.
"Пэлас" ҳозирда АПЛда 16 ўйиндан сўнг 26 очко тўплаб, 5-ўринда бормоқда.













