Кириш Регистрация

ЎзПФЛ фейр-плей совринини ЖАР стадионига тақдим этди

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон профессионал футбол лигаси 2025 йилги мавсумда фейр-плей совринини ЖАР стадионига берганини эълон қилди.


 

«Лига 2025 йилги мавсумнинг энг яхшиларини босқичма-босқич эълон қилиб келди. Навбат фейр-плей совринига етиб келди.

Биз бунда ЖАР стадиони номзодида тўхталишга қарор қилдик. Зеро 2025 йилги мавсум ЖАР катта ҳажмдаги ишни бажарди ва Лига байроғи остидаги қатор мусобақаларда қутқарувчи ролида кўриниш берди. Биз бунинг учун Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигига, ЖАР спорт соғломлаштириш комплекси бошлиғи — полковник Тоҳриддин Нажимов, бевосита стадион учун асосий масъул — подполковник Абдуҳамид Нурматовга миннатдорчилик билдирамиз ва вазирлик кўмагида сўнгги йилларда спорт инфратузилмасини ривожлантириш борасида олдинга сезиларли қадам ташланганлигини эътироф этамиз.

ЖАР бир мавсумнинг ўзида 6 клубга ўз бағридан жой берди. Умумий ҳисобда у Лига мусобақалари доирасида 40 та беллашувга мезбонлик қилди. Бундан ташқари ЖАР ЎФА ва ОФК байроғи остидаги қатор ички ва халқаро ўйинларни ўтказди. Оммавий футбол ривожи йўлидаги бир қатор тадбирларни қабул қилди. Бунинг ортида тинимсиз ва машаққатли меҳнат борлиги ҳам фейр-плей соврини эгасини аниқлашда муҳим омил бўлиб хизмат қилди», - дейилади лига баёнотида.


 

Манба: pfl.uz
Киритилди: 18:09, 16.12.2025.
Ўқилди: 753 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Флорентино Перес катта трансферни ҳал қилди [8868]

«Барселона» юлдуз футболчисидан кўнгли қолди ва уни сотишга қарор қилди [6369]

Канада — Ўзбекистон учрашуви: Энг юқори ва энг паст баҳо олган футболчилар маълум бўлди [5304]

Канада — Ўзбекистон: АҚШга кетган 4 нафар футболчимиз бугунги ўйин қайдномасига киритилмади [3717]

Ғаниевнинг жароҳати жиддий бўлса, унинг ўрнини ким эгаллаши маълум бўлди [3499]

Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатида иштирок этадиган таркиби маълум бўлди — манба [2572]

Фабио Каннаваро: «Иккинчи таймда ҳам футболчиларимдан айнан биринчи бўлимдагидек интенсивликни кутгандим» [2351]

Ўртоқлик учрашуви. Канада - Ўзбекистон - 2:0 (видеошарҳ) [2330]

«Барселона» таклифни 120 миллион еврогача оширади [2254]

Романо «Реал»дан кетган Карвахаль ўрнига кўрилаётган учта номзодни айтди [2217]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик