Кириш Регистрация
07/09 00:00 Эспаньол 1-1 Севилья
07/09 21:30 Кальяри 1-0 Лечче
07/09 22:00 Хетафе 1-1 Сельта
07/09 23:45 Удинезе 1-2 Лацио
08/09 00:30 Эльче 2-3 Реал Сосьедад
09/09 18:30 ОКМК - Пахтакор
09/09 19:00 Нефтчи - Сурхон
09/09 20:00 Насаф - Бунёдкор

«Олмалиқ» 2 августгача Тошкентда бўлади

Баҳо:
+ | -

Иккинчи давра ўйинларига Тошкентда тайёргарлик кўрган «Олмалиқ» учта назорат ўйинида майдонга тушди.

Дастлабки назорат ўйини «Нефтчи»га қарши ўтказилган эди ва унда Шквирин шогирдлари 0:3 ҳисобида имкониятни бой беришди. «Металлург»га қарши иккинчи ўйинда эса 5:2 ҳисоби қайд этилди ва «Олмалиқ» Зафар Полвонов (дубль), Санжар Шоаҳмедов, Шаҳбоз Эркинов ва Маъмур Абдуллаевнинг голлари эвазига ғалаба қозонди.

«Динамо»га қарши учинчи назорат ўйинида эса 1:1 ҳисоби қайд этилгани ҳақида аввал хабар берилган эди. Ушбу учрашувда, клуб расмий сайти хабарига кўра, бироз бетоблиги сабаб, «Олмалиқ»нинг етакчи ҳимоячиларидан бири Евгений Гоголь майдонга тушмаган.

«Олмалиқ» машғулотларни 2 августгача Тошкентда олиб боради. «Сўғдиёна» билан ўтадиган иккинчи давранинг биринчи ўйинига тайёргарлик Янгиерда давом эттирилади. Эслатиб ўтамиз, жиззахликларга қарши сафарда 4 август, якшанба куни бўлиб ўтадиган учрашувни Ҳасан Рўзиев бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси бошқариб боради.

Манба: www.pfl.uz
Киритилди: 09:29, 31.07.2013.
Ўқилди: 3426 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик