Кириш Регистрация
05/01 00:45 Интер 3-1 Болонья
05/01 01:00 Реал Сосьедад 1-1 Атлетико
06/01 19:00 Пиза - Комо
06/01 22:00 Лечче - Рома
07/01 00:45 Сассуоло - Ювентус
07/01 01:00 Вест Хэм - Ноттингем Форест
07/01 22:30 Болонья - Аталанта
07/01 22:30 Наполи - Верона

Модрич The Best-2025 соврини учун кимларга овоз бергани маълум бўлди

Баҳо:
+ | -

Хорватия терма жамоаси сардори Лука Модрич ФИФА талқини бўйича йилнинг энг яхши футболчисини аниқлашда иштирок этди.

The Best маросими сешанба куни бўлиб ўтди, овоз бериш натижаларига кўра "ПСЖ"дан франциялик Усмон Дембеле ғолиб бўлди. "Милан" шарафини ҳимоя қилаётган 40 ёшли Модрич ўз рейтингида биринчи ўринни "ПСЖ"нинг бошқа бир вакили Витиньяга бўшатиб берди. Хорватиялик футболчи рўйхатининг иккинчи поғонасини Дембеле, учинчи поғонасини эса "Барселона" вакили Ламин Ямал эгаллади. Эътиборлиси, Лука жорий йилнинг ёзигача Мадриднинг "Реал" клубида бирга тўп тепган Килиан Мбаппе кучли учликдан ўрин олмади.

Қизиғи шундаки, Модрич энг яхши дарвозабон сифатида "Реал"дан Тибо Куртуани эмас, балки Жанлуижи Доннаруммани танлади. Бельгиялик иккинчи ўринни эгаллаган бўлса, учликни Алиссон Бекер якунлаб берди.

Киритилди: 02:26, 17.12.2025.
Ўқилди: 1121 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.