Кириш Регистрация
16/12 00:45 Рома 1-0 Комо
16/12 01:00 Райо Вальекано 0-0 Бетис
16/12 01:00 Ман. Юнайтед 4-4 Борнмут

Хорижий мураббийлар билан ҳамкорлик янги босқичга олиб чиқилади

Баҳо:
+ | -

Хорижий мураббийлар билан ҳамкорлик қилиш юзасидан навбатдаги эксперт коммиссияси йиғилиши бўлиб ўтди

Бугун Спорт вазири ўринбосари Ш.Махмудов бошчилигида спорт турлари бўйича миллий терма жамоаларга хорижий мураббийларни жалб қилиш улар билан меҳнат шартномаларини имзолаш каби масалаларга бағишланган навбатдаги эксперт комиссияси йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишда Миллий Олимпия қўмитаси, Бокс, Велоспорт, Енгил атлетика, Оғир атлетика, Дзюдо, Замонавий бешкураш, Камондан отиш, "Rоwing & Cаnоe", Сузиш федерациялари, Спорт турлари Республика олий спорт маҳорати мактаблари раҳбарлари иштирок этди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 30 декабрдаги 346-сонли қарорига мувофиқ хорижий мутахассислар билан меҳнат шартномалари (контрактлар) тузиш тўғрисидаги таклифларни кўриб чиқилди.

Шунингдек, федерациялар томонидан хорижий мутахассисларнинг аниқ натижаларга эришиш ва терма жамоани муносиб таёрлаш борасидаги фаолиятини танқидий назорат қилиб бориш каби муҳим масалалар белгилаб олинди.

Манба: Minsportuz
Киритилди: 16:00, 17.12.2025.
Ўқилди: 177 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.