Кириш Регистрация

CIES сўнгги беш йилда майдонда ўтказилган дақиқалар сони бўйича топ-10 футболчини эълон қилди, Мбаппе — олтинчи

Баҳо:
+ | -

CIES Football Observatory тадқиқот гуруҳи сўнгги беш мавсумда расмий ўйинларда энг кўп ўйин дақиқаларини ўтказган майдон ўйинчилари орасидаги 10 нафар футболчидан иборат рейтингни тақдим этди. «Реал» ҳужумчиси Килиан Мбаппе 25 199 дақиқа билан рейтингда 6-ўринни эгаллади.

Рейтингнинг энг юқори поғонасида «Палмейрас» (Бразилия) клуби марказий ҳимоячиси Густаво Гомес жой олди. У клуб ва Парагвай терма жамоаси сафида жами 28 194 дақиқа ўйнаган. Иккинчи ўринда — «Манчестер Юнайтед» ва Португалия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Бруну Фернандеш (27 634 дақиқа).

Сўнгги беш йилда майдонда энг кўп дақиқа ўтказган майдон ўйинчилари топ-10лиги (CIES):

1. Густаво Гомес («Палмейрас» / Парагвай терма жамоаси) — 28 194 дақиқа
2. Бруну Фернандеш («Манчестер Юнайтед» / Португалия терма жамоаси) — 27 634
3. Николас Отаменди («Бенфика» / Аргентина терма жамоаси) — 26 791
4. Гарри Кейн («Тоттенхэм» / «Бавария» / Англия терма жамоаси) — 25 680
5. Деклан Райс («Вест Хэм» / «Арсенал» / Англия терма жамоаси) — 25 351
6. Килиан Мбаппе («ПСЖ» / «Реал» / Франция терма жамоаси) — 25 199
7. Хуниор Алонсо («Краснодар» / «Атлетико Минейро» / Парагвай терма жамоаси) — 25 039
8. Ханс Ванакен («Брюгге» / Бельгия терма жамоаси) — 24 965
9. Йозуа Киммих («Бавария» / Германия терма жамоаси) — 24 575
10. Марлон Фрейтас («Атлетико Гояниенсе» / «Ботафого») — 24 558

Манба: championat.com
Киритилди: 20:45, 17.12.2025.
Ўқилди: 927 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.