Кириш Регистрация
20/04 23:45 Лечче - Фиорентина
21/04 00:00 Кристал Пэлас - Вест Хэм
21/04 22:00 Атлетик Бильбао - Осасуна
21/04 22:00 Мальорка - Валенсия
22/04 00:00 Брайтон - Челси
22/04 00:30 Реал Мадрид - Алавес
22/04 00:30 Жирона - Бетис
22/04 22:00 Эльче - Атлетико
22/04 23:00 Реал Сосьедад - Хетафе
23/04 00:00 Борнмут - Лидс
23/04 00:00 Бёрнли - Манчестер Сити

Энрике: "ПСЖ"нинг мақсади бир хил - ғалаба қозонишда давом этиш"

Баҳо:
+ | -

"ПСЖ" бош мураббийи Луис Энрике "Фламенго"га (1:1, пен. - 2:1) қитъалараро кубок финали ҳақида гапирди.

"Тўғрисини айтсам, "Фламенго"га қарши жуда яхши ўйинни кўрдик. Жуда қийин бўлди, аммо ўйин сифати ва футболчиларнинг менталитети юқори даражада эди ва бу руҳни кўриш жуда ёқимли эди. Биринчи бўлимни жуда яхши ўтказдик, ўйинни яхши назорат қилдик, прессинг қила олдик, аммо пенальтидан кейин ўйин янада мувозанатли ва мураккаблашди. "Фламенго"ни нафақат бугунги ўйин билан, балки мавсум билан ҳам табриклашим керак.

Олтита соврин ёмон эмас (жилмаяди). Доҳага қайтиш биз учун ҳар доим алоҳида воқеа. Биз ҳар сафар бу ерда бўлганимизда бахтли бўламиз. Бу ғалаба келаси йили футболкамизда яна битта нишон бўлишини англатади. Ўтган мавсумдаги каби кайфиятни яна бир бор намойиш этдик. Таътилга 1 та Франция кубоги ўйини қолди. Шундан кейин ҳам мақсадимиз ўша-ўша - ғалаба қозонишда давом этиш ва энг яхши футболимизни намойиш этиш", - дея Энрикенинг сўзларини келтиради Canal Supporters.

Киритилди: 07:50, 18.12.2025.
Ўқилди: 507 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик