Кириш Регистрация
11/03 01:00 Аталанта 1-6 Бавария
11/03 01:00 Атлетико 5-2 Тоттенхэм
11/03 01:00 Ньюкасл 1-1 Барселона
11/03 16:30 Сурхон 0-0 Бунёдкор
11/03 19:30 Локомотив 0-0 Қўқон-1912
11/03 19:45 Бухоро 1-1 Хоразм
11/03 22:45 Байер 1-1 Арсенал
12/03 01:00 Буде-Глимт 3-0 Спортинг
12/03 01:00 ПСЖ 5-2 Челси
12/03 01:00 Реал Мадрид 3-0 Манчестер Сити
12/03 19:30 ОКМК 0-1 Сўғдиёна
12/03 20:00 Динамо 0-0 Насаф

Transfermarkt: Шомуродовнинг нархи ўзгармади, Файзуллаевники пасайди

Баҳо:
+ | -

Transfermarkt портали Туркия Суперлигасида тўп сураётган футболчиларнинг трансфер қийматларини янгилади.

Янгиланиш якунларига кўра, Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳужумчиси Элдор Шомуродовнинг нархи ўзгаришсиз қолди. «Истанбул Башакшеҳир» сафидаги самарали ўйинларига қарамай, 30 ёшли форварднинг трансфер қиймати ҳануз 5 миллион еврони ташкил этмоқда.

Ўзбекистон терма жамоаси сардори жорий йил июль ойи бошида италиялик «Рома» клубидан ижара асосида Туркия жамоасига ўтган эди. У «Истанбул Башакшеҳир» сафида ўтказган 16 та учрашувда 11 та гол урди ва 2 та голли узатма амалга оширди. Айни пайтда Шомуродов Туркия чемпионатининг энг яхши тўпурари ҳисобланади.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳамда «Истанбул Башакшеҳир» ярим ҳимоячиси Аббосбек Файзуллаевнинг трансфер қиймати 1 миллион еврога пасайди ва ҳозирда у 7 миллион еврони ташкил этмоқда.

22 ёшли футболчи жорий йил июль ойи охирида ЦСКАдан Туркия жамоаси сафига қўшилган эди. Ушбу трансфер 8 миллион евро деб баҳоланган. Файзуллаев «Истанбул Башакшеҳир» таркибида бор-йўғи 10 та учрашувда майдонга тушиб, 1 та гол урди.

Август ойидан ноябрь ойи охиригача футболчи жароҳат сабаб майдонга тушмади. Ўзбекистон миллий терма жамоасига италиялик мураббий Фабио Каннаваро бош мураббий этиб тайинланганидан бери эса Файзуллаев бирорта ҳам расмий учрашувда иштирок этгани йўқ.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 15:25, 18.12.2025.
Ўқилди: 1556 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.