Кириш Регистрация
26/06 01:00 Кюрасао 0-2 Кот-д'Ивуар
26/06 01:00 Эквадор 2-1 Германия
26/06 04:00 Япония 1-1 Швеция
26/06 04:00 Тунис 1-3 Нидерландия
26/06 07:00 Туркия 3-2 АҚШ
26/06 07:00 Парагвай 0-0 Австралия
26/06 23:59 Норвегия 1-4 Франция
26/06 23:59 Сенегал 5-0 Ироқ
27/06 05:00 Уругвай - Испания
27/06 05:00 Кабо-Верде - Саудия Арабистони
27/06 08:00 Миср - Эрон
27/06 08:00 Янги Зeлaндия - Бельгия
28/06 02:00 Панама - Англия
28/06 02:00 Хорватия - Гана
28/06 04:30 Конго ДР - Ўзбекистон
28/06 04:30 Колумбия - Португалия
28/06 08:00 Жазоир - Австрия
28/06 08:00 Иордания - Аргентина

Эрон кубоги. Ҳамробеков ва Ўрунов жамоалари баҳсида “Трактор” ғалаба қозонди

Баҳо:
+ | -

Эрон кубогининг 1/16 финал босқичида Табризнинг «Трактор» ҳамда Теҳроннинг «Персеполис» жамоалари ўзаро баҳс олиб борди.

Бугун мазкур босқич доирасида Ўзбекистон миллий терма жамоаси футболчилари Одилжон Ҳамробеков ва Остон Ўрунов тўп сурадиган жамоалар ўзаро тўқнаш келди. Табриз шаҳридаги “Ёдгори Имом” стадионида бўлиб ўтган учрашувнинг асосий ва қўшимча вақтларида 1:1 ҳисоби қайд этилди, ғолиб пенальтилар сериясида аниқланди.

Пенальтилар сериясида Одилжон Ҳамробеков жамоаси — “Трактор” 8:7 ҳисобида ғалаба қозониб, мусобақанинг 1/8 финал босқичига йўл олди. “Персеполис” эса Hazfi Cup турнири билан хайрлашди.

Ҳар икки ўзбекистонлик футболчи учрашувни асосий таркибда бошлади. 58-дақиқада Меҳди Туробий гол уриб, Табриз клубини ҳисобда олдинга олиб чиқди. Асосий вақтга қўшиб берилган 6-дақиқада эса Ҳусайн Каноний мувозанатни тиклади. Қўшимча бўлимларда ҳам ҳисоб ўзгармади. Пенальтилар сериясида эса омад табризликларга кулиб боқди.

Учрашувни тўлиқ ўтказган Одилжон Ҳамробеков пенальтилар сериясида ўз зарбасини аниқ амалга оширди. “Персеполис” бош мураббийи эса 81-дақиқада Остон Ўруновни захирага олди.

“Трактор” Эрон кубогининг 1/8 финал босқичида “Шамс Азар Қазвин” жамоасига қарши баҳс олиб боради. Мазкур учрашув 12 январь куни “Сардор Азадеган” стадионида ўтказилади.

Маълумот учун, Эрон Про лигасининг жорий мавсумида “Персеполис” 14 та учрашувдан сўнг 25 очко жамғариб, турнир жадвалида 2-ўринни эгаллаб турибди. 13 ўйинда 21 очко тўплаган “Трактор” эса 5-поғонада бормоқда.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 22:11, 18.12.2025.
Ўқилди: 1268 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Ибраҳимович Леаунинг Ўзбекистонга урган голи ҳақида гапирди [7180]

«Реал» Энцо Фернандес учун икки футболчисини беришга тайёр [4934]

Англияда Рэшфорднинг катта молиявий талабларини қондира оладиган клуб топилди [3369]

Ўзбекистон терма жамоаси собиқ футболчиси Каннаваронинг тайинланишини танқид қилди [3246]

«Барселона» Альварес учун рекорд даражадаги сумма таклиф қилишга тайёр [3238]

Моуриньо «Реал» ўйинини қайси юлдуз атрофида қурмоқчи эканлигини аниқлаб олди [3232]

ЖЧ-2026да қайси клуб вакиллари энг кўп гол урмоқда? [2340]

Ўзбекистон терма жамоасининг собиқ футболчиси ЖЧ плей-офф босқичига чиқиш имкониятларини баҳолади [2094]

Месси Аргентина терма жамоасининг навбатдаги ўйинида майдонга тушадими? [2026]

ЖЧ-2026: Туркия 90+8-дақиқадаги гол эвазига АҚШни мағлуб этди, Парагвай ва Австралия ўйинида ҳисоб очилмади [1895]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик