Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма - Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче - Комо
27/12 19:00 Торино - Кальяри
27/12 20:00 Арсенал - Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд - Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли - Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм - Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза - Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло

ОФК комиссияси «Бунёдкор» ФКни кўздан кечирди

Баҳо:
+ | -

Август ойининг биринчи кунида клубимизга Осиё футбол конфедерацияси ходимлари ташриф буюришди.

ОФК делегациясининг ташриф режаси қитъамиз клубларини лицензиялашга қаратилган бўлиб, меҳмонлар “Бунёдкор” футбол клуби ва стадионини кўзчдан кечиришди.

ОФКнинг мусобақалар ўтказиш бўлими бошлиғи Бенжамин Тан ташриф бошида делегация аъзолари билан таништириб чиқди. Шундан сўнг ОФК томонидан қўйилаётган янги ва қатъи талаблар ҳақида маълумот берди. Йиғилишда, Бенжамин Тан қитъамизнинг клублар ўртасидаги энг нуфузли турнири – Осиё Чемпионлар лигаси мусобақасидаги муваффақиятли иштироки орқали яхши таниш бўлган жамоа билан яна учрашиб турганидан мамнунлигини таъкидлаб ўтди.

Меҳмонлар диққат билан клуб ҳужжатларини кўриб, “Бунёдкор” стадионининг барча имкониятлари билан яқиндан танишиб чиқишди.

- Ўзбекистондаги барча стадионлар яқин йиллар ичида “Бунёдкор”никидек бўлишини орзу қиламан, - дейди Бенжамин Тан.

ОФК вакилининг сўзларига кўра тез орада “Бунёдкор” стадиони “А” тоифага эга бўлади.

Комиссиянинг текширув жараёнидан туширилган суратларни ушбу ҲАВОЛА орқали томоша қилишингиз мумкин.

Манба: www.fcbunyodkor.com
Киритилди: 19:58, 01.08.2013.
Ўқилди: 5855 марта.
Фикрлар: 12 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.