Кириш Регистрация
22/12 00:45 Женоа 0-1 Аталанта
22/12 01:00 Бетис 4-0 Хетафе
23/12 01:00 Атлетик Бильбао - Эспаньол
23/12 01:00 Фулхэм - Ноттингем Форест

Англия чемпионати. «МЮ» ҳам «Астон Вилла»нинг ғалабали сериясини тўхтата олмади

Баҳо:
+ | -

"Астон Вилла" ўз майдонида АПЛ 17-туридан ўрин олган баҳсда "Манчестер Юнайтед"ни мағлуб этди - 2:1.

Мезбонлар сафида Морган Роджерс икки бор рақиб дарвозасини ишғол қилди, меҳмонларнинг ягона голи Матеус Кунья ҳисобига ёзилди.

"Астон Вилла" Англия чемпионати-2025/26да кетма-кет олтинчи ғалабасини қўлга киритди, жамоа 36 очко билан турнир жадвалида учинчи ўринда бормоқда. "Манчестер Юнайтед" 26 очко билан еттинчи ўринда бормоқда.

"Астон Вилла" кейинги турда "Челси" меҳмони бўлади (27 декабрь), "Манчестер Юнайтед" эса ўз майдонида "Ньюкасл"ни қабул қилади (26 декабрь).

АПЛ. 17-тур
21 декабрь, 21:30. «Вилла Парк» (Бирмингем)
Астон Вилла - Манчестер Юнайтед - 2:1
Голлар: Кунья, 45 (0:1). Роджерс, 45 (1:1). Роджерс, 58 (2:1)
Астон Вилла: Э. Мартинес, Матсен (Динь, 75), Линделеф, Конса, Кэш, Онана (Буэндия, 84), Камара (Богард, 88), Роджерс, Тилеманс, Макгинн (Гессан, 84), Уоткинс (Мален, 75)
Ман. Юнайтед: Ламменс, Шоу, Хевен, Йоро (Лэйси, 85), Доргу, Бруну Фернандеш (Л. Мартинес, 46), Угарте (Зиркзе, 73), Далот, Маунт, Кунья, Шешко (Флетчер, 73)
Огоҳлантиришлар: Богард, 90 - Угарте, 69. Далот, 72

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 23:32, 21.12.2025.
Ўқилди: 1820 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.