Кириш Регистрация

Рамос "Реал" - "Севилья" ўйинини стадиондан кузатган (Фото)

Баҳо:
+ | -

Серхио Рамос "Сантьяго Бернабеу"да бўлиб ўтган "Реал" - "Севилья" ўйинига ташриф буюрди.

Ла Лиганинг 17-туридан ўрин олган ўйинда мадридликлар 2:0 ҳисобида зафар қучди.

Учрашувдан сўнг "Реал" ва "Севилья" клубларининг собиқ ҳимоячиси стадионнинг VIP-ложасидан олинган суратни эълон қилди. Шунингдек, Рамос Килиан Мбаппени 27 ёш билан табриклади: "Табриклайман, ука. Мен буни илгари ҳам айтганман... Биринчи рақам."

Рамос "Севилья" тарбияланувчиси ҳисобланади, у 2005 йилда клубни тарк этган ва 2023/24 йилги мавсумда қайтган. Испаниялик ҳимоячи "қаймоқранглилар" сафида 2005 йилдан 2021 йилгача тўп тепган.

Киритилди: 11:02, 22.12.2025.
Ўқилди: 1493 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.