"Барселона"нинг 20 ёшли швециялик вингери Руни Барджи "Камп Ноу"да келажаги учун курашишга бел боғлаган. Бу ҳақда El Nacional хабар бермоқда.
Манбага кўра, Баржи январь ойида ижарага кетмоқчи эмас ва аллақачон Англия Премьер-лигаси клублари, жумладан, "Кристал Пэлас", "Брайтон" ва "Эвертон"нинг бир нечта таклифларини рад этган.
"Барселона" Баржини жорий йилнинг ёзида сотиб олган эди. Ўшандан бери у барча мусобақаларда 13 та ўйинда майдонга тушиб, гол урди ва иккита голли узатмани амалга оширди.
Вингернинг "кўк-анорранглилар" билан шартномаси 2029 йилгача мўлжалланган. Transfermarkt экспертлари шведнинг нархини ўн миллион еврога баҳоламоқда.













