Кириш Регистрация
23/12 01:00 Атлетик Бильбао 1-2 Эспаньол
23/12 01:00 Фулхэм 1-0 Ноттингем Форест
23/12 21:00 Ас-Садд 4-2 Шабаб ал-Аҳли
23/12 23:15 Ал-Иттиҳод 1-0 Насаф

Равшан Ҳайдаров Осиё кубоги олдидан матбуот анжуманида иштирок этди

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон U-21 терма жамоаси бош мураббийи Равшан Ҳайдаров Осиё кубоги олдидан матбуот анжуманида иштирок этди.

Тайёргарлик ҳақида

— 7 декабрь санасидан бошлаб Тошкентда Осиё кубоги олдидан дастлабки ўқув-машғулот йиғинларини олиб бордик. 28 нафар футболчиларни жалб этиб, машғулотлар ўтказдик. Футболчилар ҳар хил мавсум ўтказишди, кимдирлар йиғинга кечроқ етиб келди, умуман олганда, барчанинг имкониятларини кўриб, синовдан ўтказиб бордик.

Йиғиннинг кейинги қисми Қатарда давом эттирилади. У ерда ҳам Иордания ва Қатар U-23 терма жамоаларига қарши сўнгги назорат ўйинларини ўтказамиз. Шундай кейин Осиё кубогига йўл оламиз.

Олимпия ёшидаги футболчилар ҳақида

— Мураббийлар кенгаши, шунингдек, аввалги тажрибаларимиздан келиб чиққан ҳолда мусобақада 2005, 2006 ва ундан кичик футболчилар (Олимпия ёши) билан иштирок этишни мақсад қилганмиз. Бу албатта синовдан ўтган тажриба, аввалги турнирларда ҳам шу тизимда иштирок этдик.

2003 ва 2004 йилларда туғилган футболчилар ҳозирда клубларида ўз ўрнини топишган, Осиё кубогида чемпион бўлишди, Жаҳон чемпионатида ўйнашди. Қолаверса, улар МТЖ га ҳам жалб этиб борилмоқда. Шу сабабли, U-23 мусобақасига 2 ёш кичик футболчилардан таркиб топган жамоа билан борамиз.

Олдинда турган вазифа ҳақида

— Албатта, ҳар доим ўз олдимизга катта мақсад қўямиз. Чунки бу мусобақада рейтингимиз анча баланд. Чемпион бўлганмиз ва сўнгги 2 та мусобақада финалга чиқдик. Шу сабабли ҳам ўз олдимизга юқори мақсад қўйиб, мусобақага йўл оляпмиз.

Манба: Telegram.me/FAUzbekistan
Киритилди: 16:45, 22.12.2025.
Ўқилди: 1126 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.