Кириш Регистрация
22/12 00:45 Женоа 0-1 Аталанта
22/12 01:00 Бетис 4-0 Хетафе
22/12 21:00 Трактор 2-1 Дуҳайл
22/12 21:00 Шаржа 0-1 Ал-Ҳилол
22/12 23:15 Аш-Шорта 0-5 Ал-Аҳли (СА)
22/12 23:15 Ал-Ғарафа 1-0 Ал-Ваҳда
23/12 01:00 Атлетик Бильбао 1-2 Эспаньол
23/12 01:00 Фулхэм 1-0 Ноттингем Форест
23/12 21:00 Ас-Садд - Шабаб ал-Аҳли
23/12 23:15 Ал-Иттиҳод - Насаф

Ла Лига раҳбари «Реал»ни «Барселона» билан кескин муносабатлар фонида танқид қилди

Баҳо:
+2 | -

Ла Лига президенти Хавьер Тебас «Реал» ва «Барселона» ўртасидаги кескинлик, шунингдек ҳакамлик масаласидаги баҳслар ҳақида фикр билдирди.

«Менинг фикримча, ҳозирги кескинлик манбаи “Барселона” эмас. Қолган клублар ҳам эмас. Бу — “Реал Мадрид”, у ҳаммага қарши: “Барселона”га, ҳакамларга… ҳаммага қарши. Бунга, менимча, нотўғри ва хато йўл билан, нотўғри нарратив яратиш орқали қўл урилаётир. Ушбу нарративнинг моҳияти шундаки, гўё ҳозирги ҳакамлик хатолари 2019 ёки 2017 йиллардаги воқеалар оқибати экан. Ҳакамлар ҳозир босим остида ёки бир томонлама қарор чиқараётгандек тасаввур яратишга уринишяпти. Бу жуда хавфли, чунки бу ҳақиқатга тўғри келмайди. Аммо ушбу нарратив мақсадли равишда шакллантирилмоқда ва охир-оқибат кескинликнинг ошишига олиб келмоқда», — дея Тебаснинг сўзларини келтиради Sport.es.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ «Реал» президенти Флорентино Перес Негрейра ишини футбол тарихидаги энг жиддий можаро деб атаган эди.

Манба: championat.com
Киритилди: 08:59, 23.12.2025.
Ўқилди: 1158 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.