Кириш Регистрация
24/12 21:00 Ал-Муҳаррақ 0-3 Истиқлол
24/12 21:00 Ал-Васл 2-1 Ал-Виҳдат
24/12 21:00 Ал-Аҳли Доҳа 2-0 Андижон
24/12 21:00 Аркадағ 1-0 Холидия
24/12 21:00 Ан-Наср (СА) 5-1 Аз-Завра
24/12 21:00 Гоа 1-2 Истиқлол Душанбе

"Манчестер Юнайтед" "Борнмут" ярим ҳимоячисини нишонга олди

Баҳо:
+ | -

"Манчестер Юнайтед" клуби "Борнмут" ярим ҳимоячиси Алекс Скоттни ўз сафига қўшиб олмоқчи, дея хабар бермоқда The Sun.

Манбага кўра, "МЮ" бош мураббийи Рубен Аморим 2026 йилнинг ёзида иккита янги марказий ярим ҳимоячи олишни истамоқда. 22 ёшли англиялик Скотт ўз жамоасининг асосий футболчиси ҳисобланади ва яқинда Англия терма жамоасига илк бор чақирув олди.

2025/26 йилги мавсумда Скотт барча турнирларда 18 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол урган. Унинг "Борнмут" билан шартномаси 2028 йилнинг 30 июнига қадар имзоланган. У бу жамоага 2023 йилда "Бристол Сити"дан кўчиб ўтган.

Transfermarkt портали футболчининг трансфер қийматини 30 миллион еврога баҳолаган.

Киритилди: 06:05, 24.12.2025.
Ўқилди: 751 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.