Кириш Регистрация
23/12 01:00 Атлетик Бильбао 1-2 Эспаньол
23/12 01:00 Фулхэм 1-0 Ноттингем Форест
23/12 18:45 Ал-Ҳуссайн 3-1 Аҳал
23/12 21:00 Ас-Садд 4-2 Шабаб ал-Аҳли
23/12 23:15 Ал-Иттиҳод 1-0 Насаф
24/12 21:00 Ал-Муҳаррақ 0-1 Истиқлол
24/12 21:00 Ал-Васл 1-1 Ал-Виҳдат
24/12 21:00 Ал-Аҳли Доҳа 2-0 Андижон
24/12 21:00 Аркадағ 1-0 Холидия
24/12 21:00 Ан-Наср (СА) 5-1 Аз-Завра
24/12 21:00 Гоа 1-2 Истиқлол Душанбе

Роналду Қизил денгиздаги ороллардан иккита вилла сотиб олди

Баҳо:
+ | -

"Ан-Наср" ҳужумчиси Криштиану Роналду Қизил денгиздаги овлоқ ороллардан бирида иккита вилла эгасига айланди, дея хабар бермоқда қурувчи Red Sea Global сайти.

Нужум курортидаги қароргоҳга фақат катер ёки гидросамолётда бориш мумкин. Ороллар материкдан 26 км узоқликда жойлашган.

"Биз биринчи ташрифимизданоқ орол ва унинг табиий гўзаллиги билан боғлиқликни ҳис қилдик. Бу биз ўзимизни хотиржам ҳис қиладиган жой. Энди бу ерда уйимиз бор экан, оиламиз билан вақтни тўлиқ хотиржамликда ўтказишимиз мумкин," - деди 40 ёшли португалияликнинг турмуш ўртоғи Жоржина Родригес.

Роналду "Ан-Наср" сафида 2023 йилнинг январидан буён тўп тепиб келмоқда. Ҳужумчи клуб сафида 117 та ўйинда майдонга тушиб, 104 та гол урган ва 21 та голли узатмани амалга оширган.

Киритилди: 06:12, 24.12.2025.
Ўқилди: 1189 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.