Кириш Регистрация
14/05 00:00 Манчестер Сити 3-0 Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес 1-0 Барселона
14/05 00:30 Хетафе 3-1 Мальорка
14/05 22:00 Валенсия 1-1 Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона 1-1 Реал Сосьедад
15/05 00:30 Реал Мадрид 2-0 Реал Овьедо
16/05 00:00 Астон Вилла - Ливерпуль

Ғузорга янги футболчилар келишди

Баҳо:
+ | -

Иккинчи даврага тайёргарлик кўраётган “Оқ бўрилар” жамоасида машғулотлар ўтказиш жараёнлари билан бирга таркибни шакллантириш ишлари ҳам қизғин олиб борилмоқда.

Аввал хабар берганимиздек, биринчи даврада “Қизилқум” жамоасида ҳаракат қилган Андрей Власичевнинг “Шўртан”га ўтиши ойдинлашди. Клуб раҳбарияти билан олиб борилган музокаралардан сўнг, футболчи шошилинч тарзда Зарафшон шаҳрига бориб келди ва ўзининг трансфери билан боғлиқ ишларини ижобий тарзда ҳал қилди.

Шунингдек, унинг жамоадоши – Элдор Тожибоев ҳам эндиликда ғузорликлар шарафини ҳимоя қилади. “Шўртан” клуби раҳбарияти литвалик дарвозабон Павел Леус хизматидан воз кечгандан кейин унинг ўрнига муносиб номзодни топишга ҳаракат қилди. Дастлаб, асосий дарвозабон Александр Корнейчук билан тенгма-тенг ўйнаш учун тажрибали Темур Жўраев йиғинга таклиф қилинди. Лекин ўз вақтида ном қозонган бу футболчи клуб раҳбарияти ва мураббийлар гуруҳининг талабларига жавоб бера олмади. Шундан сўнг Элдор Тожибоев варианти юзага келди ва бу масала “Шўртан” учун ижобий якун топди.

Ва ҳозирча яна бир янгилик бу – жамоанинг маркази эндиликда Азиз Алижоновга ишониб топширилса ажаб эмас. Негаки, 1 август куни “Оқ бўрилар” сафига “Нефтчи”нинг тажрибали футболчиси келиб қўшилди. Демак, иккинчи даврада “Шўртан” ҳозирги аҳволини анчайин яхши томонга ўзгартириши шубҳасиз.

Манба: www.fcshurtan.uz
Киритилди: 15:22, 02.08.2013.
Ўқилди: 4357 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Франция ЖЧ-2026 учун якуний таркибини эълон қилди [3264]

«Фақат ютуқлар терма жамоадан жой олиш учун етарли эмас». Португалия терма жамоаси мураббийи Роналду ҳақида ЖЧ-2026 олдидан фикр билдирди [2133]

Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Колумбия Мундиал учун кенгайтирилган таркибни эълон қилди [1858]

Мбаппе Арбелоага нисбатан ўз норозилигини билдирди [1850]

Исроил мудофаа вазири Ламин Ямални Фаластин байроғини кўтаргани учун танқид қилди [1798]

Иқтидорли футболчи Франция термасидан воз кечиб, Марокашни танлади [1594]

Арбелоа - «Реал» футболчисига: «Бор, мураббийлик лицензиясини ол» [1559]

«Барселона» «Манчестер Сити» футболчиси учун курашда фаворит [1556]

«Челси» футболчилари Алонсони бош мураббий этиб тайинланишини қўллаб-қувватламоқда — The Guardian [1539]

Дешам нима учун Лакруа ва Матетани чақириб, Камавингани ЖЧга олиб бормаслигини тушунтирди [1474]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик