Кириш Регистрация
24/12 21:00 Ал-Муҳаррақ 0-3 Истиқлол
24/12 21:00 Ал-Васл 2-1 Ал-Виҳдат
24/12 21:00 Ал-Аҳли Доҳа 2-0 Андижон
24/12 21:00 Аркадағ 1-0 Холидия
24/12 21:00 Ан-Наср (СА) 5-1 Аз-Завра
24/12 21:00 Гоа 1-2 Истиқлол Душанбе

«Кучли бўлиб қайтамиз» — Абдумалик Ҳалоков IBA’нинг қарорига муносабат билдирди

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистонлик боксчи, Париж Олимпиадаси ғолиби Абдумалик Ҳалоков Дубай шаҳри мезбонлик қилган IBA Жаҳон чемпионати финалидаги қарор ўзгаришсиз қолдирилганига муносабат билдирди.

“Машғулотларни бошладик, нима бўлган тақдирда ҳам барчаси Аллоҳдан. Кучли бўлиб қайтамиз”, деди Ҳалоков.

Аввалроқ, Халқаро бокс ассоциацияси (IBA) Дубайда бўлиб ўтган Жаҳон чемпионати финал жангига оид расмий маълумотни эълон қилган эди. −60 кг вазн тоифасида ўтган Абдумалик Ҳалоков ва россиялик Всеволод Шумков ўртасидаги финал жанги давомида рақиб боксчи ўзбекистонлик чарм қўлқоп устасининг қулоғини тишлаб олган эди. IBA хабарига кўра, ушбу ҳолат тасодифий деб топилган ва жанг натижасига таъсир кўрсатмаган. Шу сабабли финал баҳсининг натижаси ўзгаришсиз қолдирилган.

Қайд этилишича, рефери воқеага жуда яқин бўлган ва жангни тўхтатиш учун асос кўрмаган. Шунингдек, IBA маълумотида Ҳалоков баҳсни одатдаги тартибда давом эттиргани таъкидланган.

Муносабатда Ўзбекистон терма жамоаси мазкур ҳолат бўйича мусобақа якунига қадар апелляция бермагани алоҳида қайд этилган.

IBA президенти Умар Кремльёв ҳам Жаҳон чемпионати финалида юз берган можароли ҳолат — “қулоқ тишлаш” эпизоди бўйича ташкилотнинг чиқарган қарорига ўз муносабатини билдирди.

“Бу жанг кенг муҳокамаларга сабаб бўлди. Ушбу баҳсда Шумков ғалаба қозонди. Ҳакамлар тўғри қарор чиқарди. Бироқ учинчи раунднинг учинчи дақиқасида Шумков томонидан Ҳалоковнинг қулоғини тишлашга уриниш содир бўлди. Бу боксда тақиқланган ҳолат. Аммо бу эпизод жанг натижасига таъсир қилмаган, шунинг учун на боксчи, на мураббий, жанг давомида ҳам, ундан кейин ҳам ҳеч қандай шикоят билдирмаган. Тартиб-интизом ва этика қўмитаси вазиятни чуқур таҳлил қилди. Жанг натижаси бўйича ҳеч қандай шубҳа ёки эътироз бўлиши мумкин эмас: Шумков бу жангда ҳаққоний равишда ғалаба қозонди”, дейди Кремльёв.

Шу тариқа, жанг натижаси ўзгармади ва Абдумалик Ҳалоков Жаҳон чемпионатини кумуш медал билан якунлади. Всеволод Шумков эса олтин медални ўзида сақлаб қолди.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 21:11, 24.12.2025.
Ўқилди: 788 марта.
Фикрлар: 9 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.