Кириш Регистрация

Самвел Бабаян: «Сабр қилсак, «Андижон» фахрланадиган даражадаги жамоага айланади»

Баҳо:
+ | -1

"Ал-Аҳли" - "Андижон" (2:0) учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг дастлабки қисмида андижонликлар бош мураббийи Самвел Бабаян иштирок этди.

- Афсуски, жуда муҳим баҳсда мағлубиятга урчадик. Бу ўйиндаги ижобий натижа гуруҳдан чиқиш имкониятимизни ҳосил қиларди. Албатта, ўзимиздан кўра кучлироқ жамоага ютқаздик, деб ўйлайман. Учрашувга учта муҳим компонентни белгилаб олгандик. Ўйинни ташкил қилиш, юқори тартиб-интизом ва ғалабага бўлган иштиёқ. Айнан шу омилларни вазифа қилиб белгилагандик. Афсуски, биз фақат ғалабага бўлган иштиёқни кўрсата олдик, холос. Бошқа йўналишлар бўйича эса биз рақиб билан рақобатлаша олмадик. Объектив ёндашадиган бўлсак, йигитларни жон-жаҳди билан ҳаракат қилишгани учун миннатдорчилик билдираман. Улар майдонда нима қилиш керак бўлса барчасини бажаришди. Умумий маънода, футболчиларга эътироз йўқ. "Ал-Аҳли"ни кейинги босқичга чиққани билан табриклайман. "Андижон" эса ўйлайманки, ғалабаларини кейинги мавсумда давом эттиради.

- "Андижон" учун жорий йилги мавсум тугади. Энди кейинги йил учун режалар қандай?

- Юқори натижаларга эришиш ва ўзбек футболида ўз ўрнимизни янада мустаҳкамлаш учун селекция ишларини амалга оширишимиз керак. Бу борада керакли ишларни амалга оширяпмиз. Даражаси юқори бўлган ўйинчилар билан шартномалар туздик. Кейинги мавсумда "Андижон" шарафини ҳимоя қилишади. Ўйлайманки, янги келадиган футболчилар ва олиб бораётган ишларимиз "Андижон"ни кучли жамоа сифатида шаклланишига хизмат қилади. Бу орқали мухлисларимизни хурсанд қиламиз. Сабр қилсак, "Андижон" фахрланадиган даражадаги жамоага айланади.

Манба: "Андижон" клуби матбуот хизмати
Киритилди: 05:29, 25.12.2025.
Ўқилди: 1570 марта.
Фикрлар: 24 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Бразилия терма жамоаси қайдномасида ўзгариш юз берди [4682]

Нидерландия бош мураббийи Рональд Куман Ўзбекистон терма жамоасига қарши иккита ўйин ўтказилишини сўради [4352]

Швейцария терма жамоаси заҳарли илонлар сабабли базасини ўзгартирмоқда [4174]

Кержаков Ўзбекистон терма жамоаси дуч келадиган асосий муаммони айтди [3364]

«Реал» таркибида беш нафар франциялик футболчи бўлади [3216]

Қозоғистон футбол федерацияси амалдори Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ–2026 учун таркибига баҳо берди [3147]

Ўзбекистон терма жамоаси футболчиларига жаҳон чемпионати ўйинлари учун мукофот пуллари бериладими? [2780]

Португалиялик агент: «Роналду терма жамоа учун фойдадан кўра кўпроқ бош оғриғидир» [2728]

«Реал» Олисе учун илк расмий таклифни тайёрлади [2424]

Ўртоқлик ўйини. Нидерландия - Ўзбекистон - 2:1 (видеошарҳ) [2380]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик