"Вест Хэм"нинг 19 ёшли вингери Луис Гильерме Португалиянинг "Спортинг" клубига ўтиши мумкин. Бу ҳақда журналист Экрем Конур хабар бермоқда.
Манбага кўра, "Спортинг" аллақачон Гильерме билан музокараларга киришган. Аммо футболчини "Порту", "Бенфика", "Шахтёр", "Наполи" ва "Фиорентина" клублари ҳам кузатиб бормоқда. Ёш бразилиялик учун "Вест Хэм" тахминан 30 миллион евро талаб қилмоқда.
2024 йилнинг ёзида "болғачилар" Гильермени 23 миллион еврога сотиб олганди. Англия Премьер-лигасининг жорий мавсумида вингер бешта учрашувда майдонга тушди ва уларда самарали ҳаракатлар қайд этмади.
Гильерменинг "Вест Хэм" билан амалдаги меҳнат шартномаси 2029 йилнинг ярмигача мўлжалланган.













