Кириш Регистрация
12/04 00:00 Севилья 2-1 Атлетико
12/04 15:30 Женоа 2-1 Сассуоло
12/04 16:00 Навбаҳор 2-0 Сурхон
12/04 17:00 Динамо 1-2 Локомотив
12/04 17:00 Осасуна 1-1 Бетис
12/04 18:00 Парма 1-1 Наполи
12/04 18:00 Кристал Пэлас 2-1 Ньюкасл
12/04 18:00 Ноттингем Форест 1-1 Астон Вилла
12/04 18:00 Сандерленд 1-0 Тоттенхэм
12/04 18:15 Андижон 1-2 ОКМК
12/04 19:15 Мальорка 3-0 Райо Вальекано
12/04 20:30 Челси 0-3 Манчестер Сити
12/04 21:00 Болонья 2-0 Лечче
12/04 21:30 Сельта 0-3 Реал Овьедо
12/04 23:45 Комо - Интер
13/04 00:00 Атлетик Бильбао - Вильярреал
13/04 18:00 Насаф - Бухоро
13/04 19:00 Пахтакор - Машъал
13/04 20:15 Қизилқум - Сўғдиёна
13/04 23:45 Фиорентина - Лацио
14/04 00:00 Ман. Юнайтед - Лидс
14/04 00:00 Леванте - Хетафе
14/04 18:00 Хоразм - Қўқон-1912
14/04 20:15 Бунёдкор - Нефтчи

Шумков Абдумалик Ҳалоковни жангга чорлади

Баҳо:
+ | -

Россиялик боксчи Всеволод Шумков ўзбекистонлик Олимпиада ва Жаҳон чемпиони Абдумалик Ҳалоковга мурожаат йўллади. У 2—13 декабрь кунлари Дубайда бўлиб ўтган Жаҳон чемпионати финалида юз берган “қулоқ тишлаш” воқеаси бўйича гапирар экан, Ҳалоков билан реваншга тайёр эканлигини билдирди.

“Барча бокс мухлисларига, хусусан ўзбекистондагиларга мурожаат йўлламоқчиман. Мен ўзбек халқини жуда ҳурмат қиламан, чунки у ерда мени қўллаб-қувватлайдиган кўплаб мухлисларим ва дўстларим бор. Менга Ҳалоков билан реванш жанги таклиф қилинганда, иккиланмасдан рози бўлдим. Ҳатто рақибимнинг ватани — Тошкентда ҳам чемпионликни ҳимоя қилишга тайёрман. Ҳар қандай шароитда, ҳар қандай жойда чиройли ва ажойиб бокс намойиш эта олишимга ишонаман, ҳеч ким ғалабамга шубҳа қилмасин. Афсуски, сиёсий сабабларга кўра жамоамиз Ҳалоков олтин медал олган Олимпиадада қатнашмади. Ҳозир эса Жаҳон чемпионатида жамоамиз иштирок этганида натижа бутунлай бошқача бўлганини исботладик. Абдумалик, кел, чиройли бокс намойиш этайлик. Жавобингни кутаман”, дейди Шумков ўзининг Instagram саҳифасида.

Аввалроқ, Халқаро бокс ассоциацияси (IBA) Дубайда бўлиб ўтган Жаҳон чемпионати финал жангига оид расмий маълумотни эълон қилган эди. −60 кг вазн тоифасида ўтган Абдумалик Ҳалоков ва россиялик Всеволод Шумков ўртасидаги финал жанги давомида рақиб боксчи ўзбекистонлик чарм қўлқоп устасининг қулоғини тишлаб олган эди. IBA хабарига кўра, ушбу ҳолат тасодифий деб топилган ва жанг натижасига таъсир кўрсатмаган. Шу сабабли финал баҳсининг натижаси ўзгаришсиз қолдирилган.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 15:05, 25.12.2025.
Ўқилди: 2856 марта.
Фикрлар: 6 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик