"Ливерпуль" ярим ҳимоячиси Кёртис Жонс Стивен Жеррарднинг танқиди унга қандай ёрдам берганини айтиб берди.
"Қизиллар" футболчиси маҳаллий академияда афсонавий собиқ ярим ҳимоячи қўл остида тўп сурган.
"Шубҳасиз, Стивен Жеррард менинг фаолиятим ва ҳаётимда муҳим роль ўйнади. Ҳа, мен умуман ҳаёт ҳақида бекорга гапираётганим йўқ, чунки у академияда мени биринчи бўлиб танқид қилган ва "Ҳа, мен бошқалардан устун эмасман," деб ўйлашга мажбур қилган," - дея Жонснинг сўзларини келтиради инглиз оммавий ахборот воситалари.
Ҳозирда хавбек 24 ёшда, яқинда у "Ливерпуль"нинг асосий жамоаси сафида 200-ўйинини ўтказди.













