Кириш Регистрация
16/07 20:00 Нефтчи 2-1 Бухоро
16/07 20:00 Бунёдкор 1-3 Насаф
16/07 20:00 Сўғдиёна 2-0 Хоразм
17/07 20:00 Навбаҳор - ОКМК
17/07 20:00 Машъал - Қўқон-1912
17/07 20:00 Пахтакор - Локомотив
18/07 20:00 Қизилқум - Динамо
18/07 20:00 Андижон - Сурхон

«Ливерпуль» Исаакнинг жароҳати сабаб «ПСЖ» форварди Рамушни ижарага олиши мумкин

Баҳо:
+ | -

«Ливерпуль» жароҳат олган ҳужумчи Александр Исаакнинг ўрнини қисқа муддатда боса оладиган бир нечта номзодларни кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда Caught Offside хабар бермоқда.

Манбага кўра, шундай вариантлардан бири — «ПСЖ» ҳужумчиси Гонсалу Рамуш. Мерсисайдликлар португалиялик футболчини олти ойга ижарага олишлари мумкин.

Шунингдек, «Ливерпуль» «Ювентус» ҳужумчиси Душан Влахович ва «Ал-Аҳли» форварди Айван Тони номзодларини ҳам кузатмоқда. Бироқ бу футболчиларга кўпроқ узоқ муддатли ечим сифатида қаралмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Исаак АПЛда «Тоттенҳэм»га қарши ўйин (2:1) вақтида тўпиқдан жароҳат олган бўлиб, унда кичик болдир суяги синиши ҳам мавжуд. The Athletic хабарига кўра, ўйинчи бир неча ой майдондан четда қолиши мумкин.

Манба: championat.com
Киритилди: 20:35, 26.12.2025.
Ўқилди: 1535 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик