Кириш Регистрация
26/02 01:00 ПСЖ 2-2 Монако
26/02 01:00 Реал Мадрид 2-1 Бенфика
26/02 01:00 Ювентус 3-2 Галатасарой
28/02 00:45 Парма - Кальяри
28/02 01:00 Леванте - Алавес
28/02 01:00 Вулверхэмптон - Астон Вилла
28/02 17:30 Борнмут - Сандерленд
28/02 18:00 Райо Вальекано - Атлетик Бильбао
28/02 19:00 Комо - Лечче
28/02 20:00 Брайтон - Ноттингем Форест
28/02 20:00 Бёрнли - Брентфорд
28/02 20:00 Ливерпуль - Вест Хэм
28/02 20:00 Ньюкасл - Эвертон
28/02 20:15 Барселона - Вильярреал
28/02 22:00 Верона - Наполи
28/02 22:30 Мальорка - Реал Сосьедад
28/02 22:30 Лидс - Манчестер Сити

Расман: «Нефтчи» Ратиньо трансферини эълон қилди

Баҳо:
+ | -

Фарғонанинг "Нефтчи" клуби 2025 йилги мавсумда чемпионлик шоҳсупасини эгаллаб, миллионлаб мухлисларини қувонтирди.

Янги мавсумда жамоа нафақат бу муваффақиятни мустаҳкамлашни, балки халқаро майдонларда ҳам муносиб ўйин кўрсатиб, Фарғона ва Ўзбекистон шарафини баланд кўтаришни мақсад қилган. Шу сабабли клуб таркибини янада маҳоратли ва истеъдодли футболчилар билан бойитиш йўлида иш олиб бормоқда.

Танишинг: бразилиялик моҳир ярим ҳимоячи Журани Франсиско Ферейра, яъни Ратиньо. У 1996 йил 1 октябрда Бразилиянинг Cавалcанте шаҳрида туғилган. Футболчилик фаолиятини 2017 йилда “Арапонгас” жамоасида бошлаган, кейинчалик “Итаберал”, “Итабаиана”, “Гоиас”, 2019/20 йилларда Жанубий Кореянинг “Гванжу” жамоасида, 2021 йилда эса ўз юрти жамоаларида: “Пайсанду”, “Лондрина”, “Ботафого-ПБ”, “Ретро”, “Магуарй” ва 2024 йилдан Ўзбекистоннинг “Динамо” жамоасида ўйнаган.

Ратиньо Ўзбекистон Суперлигаси ва Кубоги мусобақаларида жами 22 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урди ва 3 та голли узатмага муаллифлик қилди. Икки мавсумдан бери мамлакатимизда тўп суриб, ажойиб ўйин намойиш этаётган бразилиялик футболчи билан "йўлбарслар" билан икки йиллик шартнома имзолади.

Манба: "Нефтчи" клуби матбуот хизмати
Киритилди: 16:04, 27.12.2025.
Ўқилди: 1864 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.