"Арсенал" сардори Мартин Эдегор жорий мавсум Премьер-лигадаги илк голини урди.
Ярим ҳимоячи Англия Премьер-лигасининг 18-турида "Брайтон"га қарши ўйинда дарвозани ишғол қилди.
Эдегор бу мавсумда елка ва тиззадаги муаммолар туфайли ҳар доим ҳам майдонга туша олмади. "Брайтон"га қарши ўйин унинг "Арсенал" сафида Премьер-лиганинг жорий мавсумидаги 12-баҳс бўлди.













