Кириш Регистрация
20/05 00:15 Челси 2-1 Тоттенхэм
22/05 23:45 Фиорентина - Аталанта

«Нефтчи» Иброҳимхалил Йўлдошев билан икки йиллик шартнома имзолади

Баҳо:
+ | -

Жорий мавсумда «Нефтчи» таркибида ҳимоячи амплуасида тўп суриб, нафақат мудофаа, балки ҳужум чизиғини кучайтиришда ҳам ўрнак кўрсатиб келган, ушбу фаоллигини Ўзбекистон Миллий терма жамоаси сафида ҳам мазмунли ўйин намойиш эта олган маҳоратли футболчи Иброҳимхалил Йўлдошев янги мавсумни ҳам «Нефтчи» сафида давом эттиришга қарор қилди. Клуб ва футболчи ўртасидаги шартнома яна икки йилга узайтирилди.

"Иброҳимхалил ўтган мавсумда жамоанинг асосий таркиб футболчиларидан бири сифатида Суперлига баҳсларида мунтазам майдонга тушиб, ҳимоядаги ишончли ҳаракатлари билан бир қаторда, ҳужумларда ҳам фаол иштирок этди. Унинг тезкорлиги, универсаллиги ва ўйин интизоми жамоамиз ўйин тизимида муҳим роль ўйнади.

Унинг ҳар бир учрашувдаги фидойилиги ва жанговар руҳи жамоамизга нафақат натижа, балки барқарорлик ҳам олиб келди. Ишонамизки, Иброҳим Ҳалил Йўлдошев янги мавсумда ҳам жамоамизнинг чемпионлик байроғини баланд кўтариб, халқаро майдонларда «Нефтчи» номининг янада кенг тарқалишига муносиб ҳисса қўшади",  дейилади клуб матбуот хизмати тарқатган хабарда.

Манба: https://t.me/pfcneftchi_uz
Киритилди: 10:32, 29.12.2025.
Ўқилди: 1097 марта.
Фикрлар: 6 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

“Челси”га тайинланган Алонсо “Реал”дан икки футболчини олиб кетмоқчи [9142]

Жозе Моуриньо Винисиус Жуниорнинг "Реал"даги келажаги борасида бир қарорга келди [3846]

Ламин Ямал «Барселона»нинг байрам кечасига янги севгилиси билан ташриф буюрди (фото) [3690]

«Реал» Жозе Моуриньо даври учун янги трансфер стратегиясини белгилади [2442]

Эдер Милитао: «Муаммоларим ва ЖЧ-2026 дан маҳрум бўлганимда Хаби Алонсо айбдор» [2148]

Гвардиоланинг «Барселона»га қайтиш шарти маълум қилинди [1825]

Фабио Каннаваро Ўзбекистон миллий жамоаси футболчилари машғулотда жисмоний жиҳатдан қийналаётганини маълум қилди [1643]

«Йўқ, йўқ, йўқ…»: Хаби Алонсо «Реал» ҳақида гапиришни истамади [1562]

Бугун қуръа! Ўзбекистон U17 терма жамоаси ЖЧ қуръасида 2-саватдан ўрин олди [1538]

Жозе Моуриньо «Реал»дан «Спортинг» ярим ҳимоячисини сотиб олишни сўради [1446]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик