Кириш Регистрация
20/05 00:15 Челси 2-1 Тоттенхэм
22/05 23:45 Фиорентина - Аталанта

Ямал Роналдудан илҳомланаётганини тан олди

Баҳо:
+ | -

"Барселона" ҳужумчиси Ламин Ямал Криштиану Роналдудан намуна олаётганини айтди.

Аввалроқ, 18 ёшли испаниялик футболчи Ла Лиганинг 23 ёшгача бўлган энг яхши футболчиси ва йилнинг энг яхши ҳужумчиси, шунингдек Диего Марадона номидаги совринларни қўлга киритган эди.

"Криштиану Роналду сингари футболчилар ўз мақсадларига эришдилар, чунки улар ўзлари бўлиб қолишни хоҳлаган ва ўзларини бошқалар билан солиштиришдан қочганлар," деди Ямал.

У ўзини ҳеч ким билан солиштиришни истамаслигини ва ўз йўлидан боришни режалаштирганини таъкидлади.

2025/2026 йилги мавсумда Ямал 20 та ўйинда иштирок этиб, 9 та гол урди ва 11 та голли узатмани амалга оширди. Футболчининг трансфер қиймати 200 миллион еврони ташкил этади.

 

Киритилди: 12:48, 29.12.2025.
Ўқилди: 2959 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

“Челси”га тайинланган Алонсо “Реал”дан икки футболчини олиб кетмоқчи [7491]

Хаби Алонсо «Челси»га 5 нафар янги футболчи олиб келмоқчи: Биринчи номзод маълум [4203]

Жозе Моуриньо Винисиус Жуниорнинг "Реал"даги келажаги борасида бир қарорга келди [3316]

Мбаппе ва яна икки футболчи: Хаби Алонсо "Челси" учун ёзги учта асосий трансфер нишонини белгилаб олди [3261]

Ламин Ямал «Барселона»нинг байрам кечасига янги севгилиси билан ташриф буюрди (фото) [2825]

Неймарга 10-рақам ҳам, сардорлик ҳам берилмайди: Анчелотти ЖЧ олдидан юлдуз футболчига ўз шартларини қўйди [2386]

Мбаппе ва Беллингем ўртасидаги можарони ҳал қиладиган одам келяпти [1680]

«Ливерпуль» қандай қилиб «Борнмут» билан «Олтин ўйин» ўтказиши мумкин? Регламентдаги қизиқ жиҳат таҳлили [1622]

«Барселона» ёзда трансфер бозоридаги «1 га 1» қоидасига қайтади [1566]

«Манчестер Сити» Гвардиола билан фавқулодда музокаралар ўтказди [1488]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик