Кириш Регистрация
13/05 00:30 Осасуна 1-2 Атлетико
13/05 22:00 Эспаньол 2-0 Атлетик Бильбао
13/05 22:00 Вильярреал 2-3 Севилья
14/05 00:00 Манчестер Сити 3-0 Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес 1-0 Барселона
14/05 00:30 Хетафе 3-1 Мальорка
14/05 22:00 Валенсия - Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона - Реал Сосьедад
15/05 00:30 Реал Мадрид - Реал Овьедо
16/05 00:00 Астон Вилла - Ливерпуль

«Нефтчи» «iPhone» борасида расмий муносабат билдирди

Баҳо:
+ | -

ОАВ ва ижтимоий тармоқларда «Нефтчи» футбол клуби аъзоларига чемпионлик учун iPhone совға қилингани ҳақидаги хабарларга аниқлик киритишни лозим деб биламиз.

Маълум қиламизки, футболчиларга iPhone совға қилингани ҳақиқат. Бироқ ушбу совғалар Ўзбекистон чемпионлигини қўлга киритганлик учун бонус сифатида эмас, балки Янги йил байрами муносабати билан клуб ҳомийлари томонидан тақдим этилган, янги йил совғаси ҳисобланади.

Шу билан бирга, чемпионлик учун белгиланган молиявий бонус маблағлари футболчиларнинг шартномаларида кўрсатилган тартиб ва миқдорларда тўлиқ равишда тўлаб берилган. iPhone совғаларининг мазкур бонуслар билан ҳеч қандай боғлиқлиги йўқлиги алоҳида таъкидланади.

«Нефтчи» футбол клуби ўз фаолиятида доим очиқлик ва шаффофлик тамойилларига амал қилади ҳамда футболчилар олдидаги барча шартномавий мажбуриятларни ўз вақтида бажариб келмоқда.

Жамоатчилик ва мухлисларимизни фақат расмий манбаларга таянишга чақирамиз.

Манба: https://t.me/pfcneftchi_uz
Киритилди: 21:48, 29.12.2025.
Ўқилди: 1280 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик