Кириш Регистрация
26/06 01:00 Кюрасао 0-2 Кот-д'Ивуар
26/06 01:00 Эквадор 2-1 Германия
26/06 04:00 Япония 1-1 Швеция
26/06 04:00 Тунис 1-3 Нидерландия
26/06 07:00 Туркия 3-2 АҚШ
26/06 07:00 Парагвай 0-0 Австралия
26/06 23:59 Норвегия - Франция
26/06 23:59 Сенегал - Ироқ
27/06 05:00 Уругвай - Испания
27/06 05:00 Кабо-Верде - Саудия Арабистони
27/06 08:00 Миср - Эрон
27/06 08:00 Янги Зeлaндия - Бельгия
28/06 02:00 Панама - Англия
28/06 02:00 Хорватия - Гана
28/06 04:30 Конго ДР - Ўзбекистон
28/06 04:30 Колумбия - Португалия
28/06 08:00 Жазоир - Австрия
28/06 08:00 Иордания - Аргентина

Элдор Шомуродов учун 2025 йил қандай ўтди?

Баҳо:
+ | -

Ҳар қандай соҳа бўлмасин, айниқса, спортда албатта йил якунларига келиб, қайд этилган натижалар сарҳисоб қилинади. 2025 йилги мавсум Ўзбекистон футболи учун юқори савияда ўтди.

Айниқса, Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳужумчиси Элдор Шомуродовнинг ўтган мавсумдаги натижалари юқори бўлди.

Хусусан, Элдор 2025 йилни Италиянинг «Рома» футбол клуби сафида бошлади ва жамоа таркибида барқарор ўйин намойиш этиб, қатор муҳим учрашувларда ҳал қилувчи голлар муаллифига айланди ҳамда жамоасининг ғалабаларига муносиб ҳисса қўшди. Аниқроқ айтадиган бўлсак, Рим клуби сафида Шомуродов Европа лигасида 4 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол ва 1 та голли узатмани ўз ҳисобига ёзиб қўйган бўлса, Италия А Сериясида 19 та учрашувда қатнашиб, 3 тадан гол ва ассист қайд этди.

Ёзги трансферлар мавсумида Элдор Шомуродов фаолиятини Туркиянинг «Истанбул Башакшеҳир» клубига ўтди. Янги жамоада ҳужумчи қисқа вақт ичида ўз ўйинини топиб, Туркия Суперлигасида 17 та ўйинда 12 та гол ва 3 та ассист натижа кўрсатди. Айни дамда у чемпионатининг тўпурарлар рўйхатида пешқадамлар қаторида бормоқда.

Дарвоқе, Элдор Шомуродов Ўзбекистон миллий терма жамоаси сафида 2025 йил давомида 10 та ўйин ўтказиб, 2 та гол муаллифи бўлди.

Қисқа қилиб айтганда, Элдор Шомуродов йил давомида жами 58 та ўйинда жами 19 та гол урган бўлса,  8 та голли узатмага муаллиф бўлди.  Умид қиламизки, 2026 йилги футбол мавсумида тажрибали футболчимиз бир қатор муваффақиятларга эришади ва Жаҳон чемпионатида ёрқин ўйинлар намойиш этиб, Миллий терма жамоамиз учун муҳим ғалабаларга ўз ҳиссасини қўшади.  

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА

Манба: uza.uz
Киритилди: 09:08, 01.01.2026.
Ўқилди: 1442 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Ибраҳимович Леаунинг Ўзбекистонга урган голи ҳақида гапирди [6582]

«Реал» Энцо Фернандес учун икки футболчисини беришга тайёр [4554]

Англияда Рэшфорднинг катта молиявий талабларини қондира оладиган клуб топилди [3085]

Моуриньо «Реал» ўйинини қайси юлдуз атрофида қурмоқчи эканлигини аниқлаб олди [2913]

«Барселона» Альварес учун рекорд даражадаги сумма таклиф қилишга тайёр [2856]

ЖЧ-2026да қайси клуб вакиллари энг кўп гол урмоқда? [2119]

Ўзбекистон терма жамоасининг собиқ футболчиси ЖЧ плей-офф босқичига чиқиш имкониятларини баҳолади [1879]

Месси Аргентина терма жамоасининг навбатдаги ўйинида майдонга тушадими? [1813]

ЖЧ-2026: Туркия 90+8-дақиқадаги гол эвазига АҚШни мағлуб этди, Парагвай ва Австралия ўйинида ҳисоб очилмади [1777]

Ўзбекистон терма жамоаси собиқ футболчиси Каннаваронинг тайинланишини танқид қилди [1754]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик