Кириш Регистрация
02/01 01:00 Брентфорд 0-0 Тоттенхэм
02/01 01:00 Сандерленд 0-0 Манчестер Сити
03/01 00:45 Кальяри 0-1 Милан
03/01 01:00 Райо Вальекано 1-1 Хетафе
03/01 16:30 Комо 1-0 Удинезе
03/01 17:30 Астон Вилла - Ноттингем Форест
03/01 18:00 Сельта - Валенсия
03/01 19:00 Сассуоло - Парма
03/01 19:00 Женоа - Пиза
03/01 20:00 Брайтон - Бёрнли
03/01 20:00 Вулверхэмптон - Вест Хэм
03/01 20:15 Осасуна - Атлетик Бильбао
03/01 22:00 Ювентус - Лечче
03/01 22:30 Эльче - Вильярреал
03/01 22:30 Борнмут - Арсенал
04/01 00:45 Аталанта - Рома
04/01 01:00 Эспаньол - Барселона
04/01 16:30 Лацио - Наполи
04/01 17:30 Лидс - Ман. Юнайтед
04/01 18:00 Севилья - Леванте
04/01 19:00 Фиорентина - Кремонезе
04/01 20:00 Эвертон - Брентфорд
04/01 20:00 Фулхэм - Ливерпуль
04/01 20:00 Ньюкасл - Кристал Пэлас
04/01 20:00 Тоттенхэм - Сандерленд
04/01 20:15 Реал Мадрид - Бетис
04/01 22:00 Верона - Торино
04/01 22:30 Мальорка - Жирона
04/01 22:30 Алавес - Реал Овьедо
04/01 22:30 Манчестер Сити - Челси

Иброҳим Йўлдошев: «Андижон» аъзоси эканлигимдан хурсандман»

Баҳо:
+ | -

Қишки селекция жараёнида «Бургутлар» сафига қўшилган ва янги шартнома имзолаган футболчилар орасида Иброҳим Йўлдошев ҳам бор.

26 ёшли иқтидорли ҳимоячи бор эътиборини «Андижон» билан муваффақиятларга эришишга қаратган. Йўлдошев илк бор «Андижон» матбуот хизматига интервью берди.

— Иброҳим, «Андижон» клубига хуш келибсиз. Янги жамоа танловида музокаралар қандай кечди?

— Айтарли ноодатий жараён бўлмади. Самвел Вячеславович қўнғироқ қилди. Жамоада кўришни исташини билдирди. Сўнгра Элбек ака алоқага чиқди. Кўришдик, гаплашдик. Элбек ака жамоанинг мақсадларини айтди, менга манзур бўлди. ОКМК билан шартномам борлиги сабабли Миржалол Қўшоқович билан кўришиб, хоҳиш ва истагимни билдирдим. Келишган ҳолда ОКМКни тарк этдим ва «Андижон» билан шартнома имзоладим. Алоҳида таъкидлаб ўтмоқчиманки, ОКМК раҳбариятини шартномам бўла туриб мени хоҳиш ва истагимни инобатга олиб, мен томонга ён босишгани учун раҳмат айтмоқчиман. «Андижон» аъзосига айланганимдан хурсандман.

— Биламизки, илгари ҳам Самвел Бабаян билан бирга ишлагансиз ва яна йўлларингиз кесишди. Бабаян билан ишлашда сизга энг ёқадиган жиҳати нимада?

— Юқори амбиция ва максимум ишга бўлган садоқат.

— 2025 йил сиз учун нимаси билан ёдда қолди ва 2026 йилдаги асосий вазифангиз қандай?

— Ўтмиш ўтиб кетди. Келажак ҳали келмади. Бугун ўз ишимни сидқидилдан бажариб эртанги кунга тайёр бўлиш.

— Янги мавсумда интрига жуда баланд бўлиши кутилмоқда. «Андижон» ҳам медаллар учун курашади. Бу йўлда сиз ҳам жамоанинг бир бўлагига айланасиз. Шундай экан, нима кутяпсиз?

— Мухлислар тўла стадион ва ҳар бир ғалабани ишқибозларимиз билан нишонлаш. Андижон халқини хурсанд қилиш. Булар энг муҳими.

— «Бургутлар»га ўтишингиз фаолиятингизда нимани ўзгартиради, деб ўйлайсиз?

— Ҳаммаси яхшиликка. Буни ҳам бир ҳикмати бор. Боя айтиб ўтганимдек, бугун мен «Андижон» жамоаси аъзоси эканимдан хурсандман.

Манба: https://t.me/andijonpfc
Киритилди: 21:34, 02.01.2026.
Ўқилди: 816 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.