Кириш Регистрация
19/02 01:00 Олимпиакос 0-2 Байер
19/02 01:00 Брюгге 3-3 Атлетико
19/02 01:00 Буде-Глимт 3-1 Интер

Фабрегас "Челси"га тайинланиши ҳақидаги миш-мишларга муносабат билдирди

Баҳо:
+ | -

"Комо" бош мураббийи Сеск Фабрегас "Челси"га тайинланиши билан боғлиқ миш-мишлар ҳақидаги саволга жавоб берди.

Пайшанба куни Лондон гранди Энцо Маресканинг кетишини эълон қилди. Унинг ўрнига номзодлардан бири сифатида "кўклар" сафида тўп тепган испаниялик мураббий кўрилмоқда.

- Бу борада айтадиган гапим йўқ. Мен ҳамон шу ердаман ва умид қиламанки, "Комо"да ҳали анча вақт ишлайман," - дея италияликлар билан амалдаги шартномаси 2028 йилнинг ярмигача мўлжалланган Фабрегаснинг сўзларини келтиради TMW.

"Челси"да Энцо Маресканинг ўрнини эгаллаши мумкин бўлган мураббий сифатида Франциянинг "Страсбург" клубидан Лиам Росеньор тилга олинмоқда.

Киритилди: 08:47, 03.01.2026.
Ўқилди: 868 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.