Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма 1-0 Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест 1-2 Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче 0-3 Комо
27/12 19:00 Торино 1-2 Кальяри
27/12 20:00 Арсенал 2-1 Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд 4-1 Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли 0-0 Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль 2-1 Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм 0-1 Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе 1-1 Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза - Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло
29/12 00:45 Аталанта - Интер

«Оқ-тепа» «Хоразм»ни мағлуб этди

Баҳо:
+ | -

Кеча “Хоразм”га қарши назорат учрашувини ўтказган «Оқ-тепа» ғалаба қозонди. Бу ҳақда «Оқ-тепа» клуби расмий сайти хабар тарқатди.

Беллашув меҳмонларнинг ҳисобни очишлари билан бошланди. 5-дақиқадаёқ хоразмлик футболчилар “Оқ-тепа” дарвозасини ишғол қилишди. Лекин меҳмонларнинг хурсандчилиги узоққа чўзилмади. Маъруф Зокиржонов ажойиб зарбаси билан жарима тўпини голга айлантирди.

Орадан кўп ўтмай, меҳмонлар яна ҳисобда олдинга чиқиб олишди. Аммо футболчиларимиз яна ирода кўрсатишди. Бу сафар ҳисоб пенальтидан сўнг тенглашди. Азамат Мамажонов белгиланган пенальтидан унумли фойдаланиб, ўртадаги мувозанатни тиклади.

Биринчи бўлим охирига қадар вакилларимиз “Хоразм” дарвозасини яна икки бор ишғол қилишди. Ёш иқтидорли ҳужумчи Шоҳруз Норхонов дублга эришди. Шу тариқа икки марта ҳисобни тенглаштирган тошкентликлар танаффусга 4:2 ҳисобидаги ғалаба билан чиқиб кетишди.

Танаффусдан сўнг «Оқ-тепа» мураббийлари таркибда бир қатор ўзгаришларни амалга оширди. Майдонга ёш футболчилар туширилди. Бу табиийки, “Оқ-тепа”нинг ўйинига таъсир кўрсатди. Натижада “Хоразм” аъзолари яна икки марта дарвозамизга аниқ нишонга олишди, лекин бу сафар ҳам мезбон жамоа футболчилари ирода кўрсатишди. Жамоамизда кўрикдан ўтаётган ҳужумчи Артур Шапран ғалаба тўпини киритди – 5:4.

Бундан аввал “Қўқон-1912” ва “Пахтакор-2”га қарши назорат учрашувларини ўтказиб, унинг ҳар иккисида ҳам мағлубиятга учраган «Оқ-тепа» учинчи баҳсда ғалаба қозонди. Александр Токов бошчилигидаги мураббийлар штаби маълум муддат кўрикдан бўлган Артур Шапранга жавоб берди.

Манба: www.oq-tepa.uz
Киритилди: 12:55, 04.08.2013.
Ўқилди: 2866 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.