Кириш Регистрация

"Барселона" қандай ҳолатда Канселуни ортга қайтара олиши маълум бўлди

Баҳо:
+ | -

"Барселона" Жоау Канселуни ўз сафига қўшиб олиш имкониятини кўриб чиқмоқда.

Ўнг қанот ҳимоячиси "Ал-Ҳилол"ни тарк этиб, Европага қайтишга қарор қилди. Португалиялик учун асосий даъвогар Миланнинг "Интер" клуби экани айтилмоқда, аммо "кўк-анорранглилар" ҳам курашда иштирок этмоқда. Журналист Карлос Монфорнинг ёзишича, "Барселона" эҳтимолий битим тафсилотларини аллақачон ўрганиб чиққан. Канселунинг юқори маоши туфайли трансферни расмийлаштириш жуда қийин бўлади - Саудия Арабистонида унга йилига 15 млн евро атрофида маош тўланади.

31 ёшли футболчининг ўзи эса Каталонияга кўчиб ўтишни маъқул кўрмоқда. Маълум бўлишича, футболчининг "Барса"га қайтиши "Ал-Ҳилол" унга маошининг катта қисмини тўлашда давом этсагина амалга ошади.

Киритилди: 12:19, 03.01.2026.
Ўқилди: 683 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик