"ПСЖ" ҳужумчиси Златан Иброҳимович Франция суперкубогидаги "Бордо" устидан қозонилган ғалаба (2:1)дан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
"Бу мавсумдаги биринчи совринимиз бўлди. Ўйин балки, идеаль бўлмагандир, аммо биз ғалаба қозондик. Мана шу энг муҳими. Бу ерга шунинг учун келгандик. Энди эътиборимизни "Монпелье" билан ўйинга қаратамиз.
Ҳали ўзимни юз фоиз тайёрман дея олмайман, аммо ҳозирги ҳолатим ҳам ёмон эмас. Уч ҳафта олдин жамоа сафига қўшилганимдан буён бу менинг эндигини учинчи ўйиним бўлди.
Ҳар бир ўйинда бор кучим билан ўйнайман. Ўтган мавсумдагидек формага чиқиш учун вақт керак. Аммо бизда машҳур футболчилар билан кучли жамоа бор", деди Златан Le 10 Sport`га берган интервьюсида.













