Кириш Регистрация
26/01 00:45 Рома 1-1 Милан
26/01 01:00 Алавес 2-1 Бетис
27/01 00:45 Верона 1-3 Удинезе
27/01 01:00 Жирона 1-1 Хетафе
27/01 01:00 Эвертон 1-1 Лидс

"Барселона" ҳамон Бастони билан қизиқмоқда, футболчи 70-80 млн еврога баҳоланмоқда

Баҳо:
+ | -

"Барселона" "Интер" марказий ҳимоячиси Алессандро Бастонига қизиқишда давом этмоқда. Каталония клуби ўзини Бастони учун пойга иштирокчиси сифатида кўрсатмоқда. Бу ҳақда журналист Маттео Мореттога таяниб, Marca хабар берди.

Манбага кўра, ҳозирча томонлар ўртасида 26 ёшли футболчининг "кўк-анорранглилар" сафига ўтиши борасида очиқ музокаралар олиб борилмаяпти. Ҳаммаси "Барселона"нинг иқтисодий имкониятларига боғлиқ бўлади.

Бастонининг трансфери 70-80 млн еврога баҳоланмоқда. Шу билан бирга, италиялик ҳимоячи "Интер" билан шартномани узайтириш бўйича музокаралар олиб бормоқда.

Жорий мавсумда Бастони барча мусобақаларда 20 та ўйинда майдонга тушиб, битта гол ва бешта ассистни ўз ҳисобига ёздириб қўйди. Футболчининг клуб билан амалдаги меҳнат шартномаси 2028 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. Transfermarkt порталида келтирилган маълумотларга кўра

Киритилди: 14:54, 04.01.2026.
Ўқилди: 919 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.