Кириш Регистрация
18/05 00:15 Барселона 3-1 Бетис
19/05 00:00 Арсенал 1-0 Бёрнли
19/05 23:30 Борнмут - Манчестер Сити
20/05 00:15 Челси - Тоттенхэм

Шахмат. Абдумалик Абдусалимов North American Оpen турнирида ғолиб бўлди

Баҳо:
+ | -

АҚШнинг Лас Вегас шаҳрида ўтказилган North American Оpen 2025 халқаро шахмат турнирида Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Абдумалик Абдусалимов биринчи ўринни эгаллади. 125 нафар шахмат усталари иштирок этган мусобақада у 6,5 очко жамғариб, турнир ғолибига айланди.

Иккинчи ўринни эронлик Магами Эҳсан, учинчи ўринни ҳиндистонлик Коустав Чаттержи қўлга киритди.

Шунингдек, турнирда қатнашган бошқа ўзбекистонлик шахматчилар — Муҳаммадали Абдураҳмонов 6,5 очко билан қўшимча кўрсаткичларга кўра 5-ўринни, халқаро тоифадаги спорт устаси Саидакбар Саидалиев эса 5,5 очко билан 27-ўринни эгаллади.

Абдумалик Абдусалимов 2560 очко билан FIDE рейтингида 278-ўринни эгаллаб турибди. У ўзбекистонлик гроссмейстерлар орасида 7-поғонада қад этилган.

Маълумот учун, жорий йилда Жавоҳир Синдоров Ҳиндистоннинг Гоа шаҳрида ўтган Жаҳон кубогида ғолибликни қўлга киритиб, шахмат тожи учун номзодлар турнирига йўлланма олди.

Шунингдек, Нодирбек Абдусатторов блиц бўйича Жаҳон чемпионатида 2-ўринни қўлга киритди. Бунданташқари Абдусатторов Буюк Британиянинг Лондон шаҳрида ўтказилган London Chess Classic 2025 турнирида ғолиб бўлди.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 23:13, 04.01.2026.
Ўқилди: 2062 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Рэшфорднинг «Камп Ноу» билан хайрлашуви барбод бўлди: «Барселона» ҳужумчисининг майдонга тушмагани сабаби маълум [6761]

«Арсенал» АПЛ ва Чемпионлар Лигасидаги ғалабалар учун «Челси»га миллионлаб фунт тўлаб бериши мумкин [6341]

Моуриньо «Реал»га қайтса, ким унинг ёрдамчиси бўлади? Жозе уч нафар номзоддан бирини танлаши керак [4031]

Винисиус «Реал» афсонасининг кетишига муносабат билдирди [2454]

Миллиардер Энрике «Реал» президентлиги учун курашда Флорентино Пересга рақиблик қилади [2407]

Испаниянинг Солиқ хизмати «Негрейра иши» бўйича коррупция ҳақидаги иш юзасидан якуний хулосаларини эълон қилди [2074]

Хосеп Гвардиола «Манчестер Сити»дан кетиши ҳақидаги саволга чуқур хўрсиниш билан жавоб берди [1988]

Симоне Индзаги "Ал-Ҳилол"дан кетмоқда: Истеъфонинг иккита асосий сабаби маълум бўлди [1915]

Анчелотти: «Ишонинг, мен Жоао Педро учун афсусдаман» [1843]

«Арсенал» бугун АПЛ чемпионига айланиши мумкин — Бунинг учун битта шарт бажарилиши керак [1743]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик