"Брайтон" хавбеки Карлос Балеба ҳамон "Манчестер Юнайтед"нинг янги йилдаги устувор мақсадларидан бири бўлиб қолмоқда. Бу ҳақда инсайдер Фабрицио Романо хабар берди.
Шу билан бирга, манбанинг таъкидлашича, "чайкалар" раҳбарияти бу қишда етакчи ярим ҳимоячиси билан хайрлашишни режалаштирмаяпти. "Брайтон" Карлосни камида 2025/2026 йилги мавсум якунига қадар сақлаб қолмоқчи.
Ҳозирда футболчининг бозор нархи 60 миллион еврога баҳоланмоқда. У "Брайтон" билан 2028 йилнинг ярмигача шартнома мажбуриятлари билан боғланган.
Жорий мавсумда Балеба 19 та баҳсда майдонга тушиб, голларда иштирок этгани йўқ.













