Кириш Регистрация
10/03 00:45 Лацио 2-1 Сассуоло
10/03 01:00 Эспаньол 1-1 Реал Овьедо
10/03 19:00 Нефтчи 3-0 Андижон
10/03 19:45 Машъал 0-2 Қизилқум
10/03 20:30 Пахтакор 0-2 Навбаҳор
10/03 22:45 Галатасарой 1-0 Ливерпуль
11/03 01:00 Аталанта 1-6 Бавария
11/03 01:00 Атлетико 5-2 Тоттенхэм
11/03 01:00 Ньюкасл 1-1 Барселона
11/03 16:30 Сурхон - Бунёдкор
11/03 19:30 Локомотив - Қўқон-1912
11/03 19:45 Бухоро - Хоразм
11/03 22:45 Байер - Арсенал
12/03 01:00 Буде-Глимт - Спортинг
12/03 01:00 ПСЖ - Челси
12/03 01:00 Реал Мадрид - Манчестер Сити
12/03 19:30 ОКМК - Сўғдиёна
12/03 19:45 Динамо - Насаф

Ҳазратжон Турсунқулов — ОКМК ФК футболчиси

Баҳо:
+ | -

Янги мавсум олдидан ОКМК ФК клубнинг спорт сиёсати доирасида асосий жамоа таркибини шакллантириш бўйича изчил ва тизимли ишларни амалга оширмоқда. Ушбу жараёнда ёш, маҳаллий ҳамда клубнинг узоқ муддатли ривожланиш стратегиясига мос футболчиларни жалб этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Шунингдек, «кончилар» сафини тарк этган футболчилар ўрнини клубнинг ривожланиш фалсафаси, танланган ўйин модели ва институционал мақсадларига мос ижрочилар билан тўлдириш асосида мувозанатли трансфер сиёсати изчил олиб борилмоқда.

Мазкур трансфер сиёсати доирасида қишки трансфер ойнасидаги навбатдаги трансфер амалга оширилди. Ярим ҳимоячи Ҳазратжон Турсунқулов ОКМК ФК сафини тўлдирди. Футболчи билан икки йиллик шартнома имзоланди ва у янги мавсумдан бошлаб «кончилар» шарафини ҳимоя қилади.

Маълумот учун, 26 ёшли таянч ярим ҳимоячи бунга қадар «Оқ-тепа», «Металлург», «Динамо» ҳамда «Хоразм» клубларида тўп сурган. У профессионал фаолияти давомида 117 та учрашувда майдонга тушиб, 15 та гол ва 6 та голли узатма муаллифига айланган.

"ОКМК ФК раҳбарияти янги футболчимиз жамоага қўшадиган салоҳияти ва юқори даражадаги профессионал маҳорати орқали клубимизнинг ғалабалари ва муваффақиятларини янада мустаҳкамлашга, шунингдек, унинг келажакдаги ўйинларда жамоа ўйинига қўшадиган ҳиссаси клуб муваффақиятларини янада юксалтиради, деган ишончни билдиради", — дейилади ОКМК матбуот хизмати тарқатган хабарда.

Манба: @fcokmk
Киритилди: 16:15, 05.01.2026.
Ўқилди: 1067 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.