Кириш Регистрация
20/04 23:45 Лечче - Фиорентина
21/04 00:00 Кристал Пэлас - Вест Хэм
21/04 22:00 Атлетик Бильбао - Осасуна
21/04 22:00 Мальорка - Валенсия
22/04 00:00 Брайтон - Челси
22/04 00:30 Реал Мадрид - Алавес
22/04 00:30 Жирона - Бетис
22/04 22:00 Эльче - Атлетико
22/04 23:00 Реал Сосьедад - Хетафе
23/04 00:00 Борнмут - Лидс
23/04 00:00 Бёрнли - Манчестер Сити

Натан Аке инглиз клуби шорт-листига киритилди

Баҳо:
+ | -

"Манчестер Сити"нинг нидерландиялик футболчиси Натан Аке "Борнмут" шорт-листига киритилди.

The Athletic хабарига кўра, "олчалар" январь ойидаги трансфер ойнасида Аке билан шартнома имзолашдан манфаатдор. Аммо ҳозирча гап футболчининг қисқа муддатли ижараси ҳақида кетмоқда. Аке "Манчестер Сити"даги ҳозирги ҳолатидан норози ва кетишни истамоқда. У яқинлашиб келаётган жаҳон чемпионатига яхши формада етиб бориш учун ҳеч бўлмаганда мавсум охиригача мунтазам ўйин амалиётига эга бўлишни истайди. Шунингдек, Акени "Атлетико", "Барселона" ва бир қатор Премьер-лига вакиллари ҳам кузатиб бормоқда, аммо ҳозирча ҳимоячи учун "Борнмут" энг эҳтимолий вариант бўлиб турибди.

Жорий мавсумда 30 ёшли Аке барча мусобақаларда 16та ўйинда майдонга тушди ва гол уролмади.

Киритилди: 17:34, 05.01.2026.
Ўқилди: 826 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик