Кириш Регистрация

Франциялик иқтидор Лондон гранди сафига бориб қўшилиши мумкин

Баҳо:
+ | -

"Монако" клуби қанот ҳужумчиси Магнес Аклиуш фаолиятини "Тоттенхэм"да давом эттириши мумкин. Бу ҳақда TEAMtalk хабар бермоқда.

Манбага кўра, "шпорлар" 23 ёшли "Монако" футболчисини ўз сафига қўшиб олиш учун бор кучини ишга солмоқда. Монаколиклар вингернинг трансфери учун 57 миллион евродан кўпроқ пул сўраши кутилмоқда. Эслатиб ўтамиз, Аклиушга "Тоттенхэм" қизиқиш билдираётгани ҳақида ўтган йилнинг охирида хабар берилганди.

Жорий мавсумда француз барча мусобақаларни ҳисобга олган ҳолда 23 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол урди ва 5 та голли узатмани ўз ҳисобига ёздириб қўйди.

Аклиушнинг "Монако" билан шартномаси 2028 йилгача мўлжалланган. Transfermarkt мутахассислари футболчининг нархини 45 миллион еврога баҳоламоқда.

Киритилди: 17:51, 05.01.2026.
Ўқилди: 983 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Флорентино Перес катта трансферни ҳал қилди [9051]

«Барселона» юлдуз футболчисидан кўнгли қолди ва уни сотишга қарор қилди [6565]

Канада — Ўзбекистон учрашуви: Энг юқори ва энг паст баҳо олган футболчилар маълум бўлди [5435]

Канада — Ўзбекистон: АҚШга кетган 4 нафар футболчимиз бугунги ўйин қайдномасига киритилмади [3781]

Ғаниевнинг жароҳати жиддий бўлса, унинг ўрнини ким эгаллаши маълум бўлди [3581]

Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатида иштирок этадиган таркиби маълум бўлди — манба [2639]

Фабио Каннаваро: «Иккинчи таймда ҳам футболчиларимдан айнан биринчи бўлимдагидек интенсивликни кутгандим» [2415]

Ўртоқлик учрашуви. Канада - Ўзбекистон - 2:0 (видеошарҳ) [2381]

«Барселона» таклифни 120 миллион еврогача оширади [2367]

Романо «Реал»дан кетган Карвахаль ўрнига кўрилаётган учта номзодни айтди [2311]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик