Кириш Регистрация
26/01 00:45 Рома 1-1 Милан
26/01 01:00 Алавес 2-1 Бетис
27/01 00:45 Верона 1-3 Удинезе
27/01 01:00 Жирона 1-1 Хетафе
27/01 01:00 Эвертон 1-1 Лидс

Маккенна "Селтик"да ишлаш учун фаворитлардан бири

Баҳо:
+ | -

Шотландиянинг "Селтик" клуби мавсумда иккинчи марта жамоага мос бош мураббий қидиришни бошлади. Франциялик мутахассис Вильфрид Нанси бир ойлик фаолиятидан сўнг лавозимини тарк этди.

"Ипсвич"ни бошқараётган шимолий ирландиялик мутахассис Киран Маккенна Брендан Рожерс кетганидан кейин "Селтик"ни бошқаришга яқин эди ва энди унинг номзоди яна эътибор марказида турибди, деб хабар беради Impartial Reporter.

Ҳозирда Маккенна "Манчестер Юнайтед" бош мураббийлигига даъвогарлар қаторида ҳам бор, чунки у яқин ўтмишда ушбу жамоа мураббийлар штабида ишлаган.

Маккеннадан ташқари, "Селтик" раҳбарияти Мартин О'Нил, Шон Мелони, Анге Постекоглу, Брайан Барри-Мёрфи ва Робби Кин каби мутахассисларни ҳам кўриб чиқмоқда.

Ҳозирда "Селтик" 38 очко билан чемпионатда 2-ўринда бормоқда ва "Хартс"дан 6 очко ортда қолмоқда.

Киритилди: 23:23, 05.01.2026.
Ўқилди: 738 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.