Кириш Регистрация
30/01 11:00 Саудия Арабистони 0-2 Эрон
30/01 13:00 Австралия 2-4 Ўзбекистон
30/01 15:00 Малайзия 0-7 Афғонистон
30/01 17:00 Тожикистон 0-3 Япония
31/01 00:45 Лацио 3-2 Женоа
31/01 01:00 Эспаньол 1-2 Алавес
31/01 13:00 Таиланд - Вьетнам
31/01 13:00 Кувайт - Ливан
31/01 17:00 Индонезия - Ироқ
31/01 17:00 Қирғизистон - Жанубий Корея
31/01 18:00 Реал Овьедо - Жирона
31/01 19:00 Пиза - Сассуоло
31/01 20:00 Лидс - Арсенал
31/01 20:00 Вулверхэмптон - Борнмут
31/01 20:00 Брайтон - Эвертон
31/01 20:15 Осасуна - Вильярреал
31/01 22:00 Наполи - Фиорентина
31/01 22:30 Леванте - Атлетико
31/01 22:30 Челси - Вест Хэм
01/02 00:45 Кальяри - Верона
01/02 01:00 Эльче - Барселона
01/02 01:00 Ливерпуль - Ньюкасл
01/02 13:00 Япония - Ўзбекистон
01/02 13:00 Тожикистон - Австралия
01/02 17:00 Эрон - Афғонистон
01/02 17:00 Саудия Арабистони - Малайзия

Манба: Ҳожиакбар Алижоновнинг “Персеполис”га трансфери ёлғон маълумотлар сабаб барбод бўлган

Баҳо:
+ | -

Теҳрон клуби директори Паймон Ҳаддодий жамоанинг янги футболчилар билан шартнома имзолаш жараёни ва Ҳожиакбар Алижоновнинг эҳтимолий трансфери бўйича тафсилотларни маълум қилди. Ҳаддодий сўзларига кўра, томонлар футболчининг трансфери бўйича келишувга яқин бўлган, аммо нотўғри маълумотлар тарқатилиши сабаб музокаралар тўхтаб қолган.

“Дастлаб, Алижонов бўйича “Пахтакор” клубига расмий мактуб жўнатилди. Тошкент клуби футболчининг трансфери учун 800 минг доллар талаб қилди, биз эса 400 минг доллар тўлашга тайёр эканлигимизни маълум қилдик. Охир-оқибат, 600–650 минг доллар атрофида келишувга эришдик. Рухсат олган ҳолда, футболчининг ўзи билан музокараларга киришдик ва унга ‘1,5+1’ шаклидаги шартнома бўйича келишувга эришдик”, деди Ҳаддодий.

Унинг таъкидлашича, интернетда клуб ҳамда мамлакат обрўсига зарар етказиш мақсадида турли шахслар футболчига ва ҳатто унинг онасига нотўғри маълумотлар, турли видеолар юборган. Шу сабабли, музокаралар вақтинча тўхтаб қолган:

“Шу даражага боришдики, Ўзбекистон клуби келишилгандек маблағни бўлиб тўлаш эмас, бир йўла тўлаш талабини қўйди. Мен ҳатто хавотирга ўрин йўқлигини айтдим. Аммо барибир улар иккиланаётгани сезилиб турганди. Эҳтимол, улар Алижоновни Жаҳон чемпионатидан кейин яхшироқ сумма эвазига сотишни режалаштирмоқда”, деди “Персеполис” клуби директори.

Шунингдек, Ҳаддодий клубга эркин агент сифатида қўшган ҳужумчи Игор Сергеев ҳақида ҳам маълумот берди. Сергеев билан бир ярим мавсумга мўлжалланган шартнома тузилган. Шунингдек, Игор Сергеев бир ярим мавсумлик шартнома бўйича 1,5 миллион доллар маош олади.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 14:02, 06.01.2026.
Ўқилди: 2246 марта.
Фикрлар: 12 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.