Кириш Регистрация
23/04 00:00 Борнмут - Лидс
23/04 00:00 Бёрнли - Манчестер Сити
23/04 00:30 Барселона - Сельта
23/04 19:00 Навбаҳор 1-1 Сўғдиёна
23/04 19:00 Насаф 2-3 Локомотив
23/04 20:15 Динамо 2-2 ОКМК
23/04 22:00 Леванте - Севилья
23/04 23:00 Райо Вальекано - Эспаньол
24/04 00:30 Реал Овьедо - Вильярреал
24/04 19:00 Хоразм - Нефтчи
24/04 19:00 Қизилқум - Қўқон-1912
24/04 20:15 Бунёдкор - Андижон
24/04 23:45 Наполи - Кремонезе
25/04 00:00 Сандерленд - Ноттингем Форест
25/04 00:00 Бетис - Реал Мадрид
25/04 16:30 Фулхэм - Астон Вилла
25/04 17:00 Алавес - Мальорка
25/04 18:00 Парма - Пиза
25/04 19:00 Ливерпуль - Кристал Пэлас
25/04 19:00 Вест Хэм - Эвертон
25/04 19:00 Вулверхэмптон - Тоттенхэм
25/04 19:15 Хетафе - Барселона
25/04 21:00 Болонья - Рома
25/04 21:30 Арсенал - Ньюкасл
25/04 21:30 Валенсия - Жирона
25/04 23:45 Верона - Лечче
26/04 00:00 Атлетико - Атлетик Бильбао

2025-йилнинг энг кўп даромад қилган шахматчилари рўйхати эълон қилинди

Баҳо:
+ | -

2025 йил давомида йирик халқаро турнирларда қўлга киритилган мукофот пуллари бўйича энг кўп даромад топган шахматчилар рўйхатини эълон қилинди. Бу ҳақда “Chess.com” нашри хабар берди. Мазкур рўйхатдан икки нафар ўзбекистонлик шахматчи ҳам жой олди.

Ўзбекистоннинг биринчи рақамли гроссмейстери Нодирбек Абдусатторов 2025-йилда 16 та турнирда иштирок этиб, жами 361 минг 811 доллар мукофот пули жамғарган. Шахматчининг йил давомида олган энг катта бир марталик мукофоти 85 000 долларни ташкил этган. Спортчи рўйхатнинг 10-поғонасидан жой олди.

Жавоҳир Синдоров эса 11 та турнирда қатнашиб, жами 349 минг 955 доллар мукофот пули билан кучли ўнталикдан жой олди. Унинг энг катта бир марталик ютуғи 120 000 доллар бўлиб, бу маблағ FIDE Жаҳон кубогидаги ғалаба эвазига қўлга киритилган.

Дунёнинг биринчи рақамли гроссмейстери Магнус Карлсен 2025 йил давомида энг кўп мукофот қўлга киритган шахматчига айланди. У йил давомида 16 та турнирда иштирок этиб, жами 1 миллион 455 минг доллар мукофот қўлга киритган. Иккинчи поғонадан Фабиано Каруана жой олди (889 минг 598 доллар). Кучли учликни эса 751 минг 881 доллар билан Левон Арониан якунлаган.



Маълумот учун, декабрь ойи якунларига кўра, Нодирбек Абдусатторов 2750 очко билан FIDE рейтингида 12-ўринни эгаллаб турибди. Жавоҳир Синдоров эса 2729 очко билан 21-поғонани банд этган.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 18:34, 06.01.2026.
Ўқилди: 3885 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик