Кириш Регистрация
20/04 23:45 Лечче - Фиорентина
21/04 00:00 Кристал Пэлас - Вест Хэм
21/04 22:00 Атлетик Бильбао - Осасуна
21/04 22:00 Мальорка - Валенсия
22/04 00:00 Брайтон - Челси
22/04 00:30 Реал Мадрид - Алавес
22/04 00:30 Жирона - Бетис
22/04 22:00 Эльче - Атлетико
22/04 23:00 Реал Сосьедад - Хетафе
23/04 00:00 Борнмут - Лидс
23/04 00:00 Бёрнли - Манчестер Сити

Радамель Фалькао «Мильонариос»га қайтди

Баҳо:
+ | -

Колумбиялик ҳужумчи Радамель Фалькао «Мильонариос» жамоасига қайтди. Бу ҳақда Колумбия Примерасида иштирок этувчи клубнинг расмий сайти хабар берди.

Футболчи ушбу жамоа сафида аввал ҳам — 2024 йил январидан 2025 йил июлигача тўп сурган. Шундан сўнг у шартномасини узайтирмаган ҳолда эркин агент мақомида бўлиб турди, эндиликда эса яна оқ-кўклар сафига қайтди. Фалькао «Мильонариос» таркибида жами 29 та ўйин ўтказиб, 11 та гол муаллифи бўлган.

Шунингдек, Радамель Фалькао фаолияти давомида «Ривер Плейт», «Порту», «Атлетико» Мадрид, «Монако», «Манчестер Юнайтед», «Челси», «Галатасарой» ва «Райо Вальекано» жамоаларида ҳам тўп сурган. 2007–2023 йиллар оралиғида у Колумбия миллий терма жамоаси шарафини ҳимоя қилган.

Манба: championat.com
Киритилди: 23:45, 07.01.2026.
Ўқилди: 1148 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик