Кириш Регистрация
02/04 18:00 Сўғдиёна - Қўқон-1912
02/04 19:00 Бунёдкор - Локомотив
03/04 18:00 Хоразм - Динамо
03/04 19:00 Навбаҳор - Машъал
03/04 20:15 Насаф - Андижон
04/04 00:00 Райо Вальекано - Эльче

АПЛ. Қўшиб берилган дақиқаларда ўтказиб юборилган гол сабаб "Тоттенхэм" "Борнмут" майдонида мағлуб бўлди

Баҳо:
+ | -

"Борнмут" Англия чемпионатининг 21-туридан ўрин олган "Тоттенхэм"га қарши баҳсда ғалаба қозонди - 3:2.

"Шпорлар" 5-дақиқада Матис Телнинг голи эвазига ҳисобни очишди. Бўлим ўрталарида Эванилсон ҳисобни тенглаштирган бўлса, 36-дақиқада Эли Жуниор Крупи мезбонларни ҳисобда олдинга олиб чиқди.

78-дақиқада лондонликлар ҳисобни тенглаштирди - Жоау Палинья гол урди. "Борнмут" ҳужумчиси Антуан Семеньо қўшиб берилган дақиқаларда гол уриб, жамоасига ғалаба келтирди.

"Борнмут" очколарини 26тага етказиб, 15-ўринга кўтарилиб олди. "Тоттенхэм" эса 27 очко билан 14-поғонада бормоқда.

Борнмут - Тоттенхэм - 3:2

Голлар: Тель, 5 (0:1). Эванилсон, 22 (1:1). Крупи, 36 (2:1). Пальинья, 78 (2:2). Семеньо, 90+5 (3:2)

Борнмут: Петрович, Сенеси, Хилл, Трюффер, Хименес (Диаките, 87), Кук, Скотт, Таверньер (Адли, 87), Крупи (Брукс, 64), Семеньо (Милосавлевич, 90+10), Эванилсон (Энес Юнал, 64)

Тоттенхэм Хотспур: Викарио, Ромеро, ван де Вен, Спенс, Порро, Пальинья, Бентанкур (Грэй, 86), Бергвалль (Одобер, 57), Симонс, Коло Муани (Ришарлисон, 67), Тель

Огоҳлантиришлар: Семеньо, 43. Кук, 52. Хименес, 77 - Порро, 60. Коло Муани, 61. ван де Вен, 75

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 02:43, 08.01.2026.
Ўқилди: 710 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик